Фарғона вилояти ҳокими Хайрилло Бозоровнинг 8 март табриги ёзёвонлик фидойи аёлга етказилди
Ёзёвон туманида кўп йиллар буён жамоат ишларида фаол иштирок этиб, ўзининг меҳнати ва инсонпарварлиги билан эътирофга сазовор бўлган Аҳмедова Маҳсудахон яна бир карра эътибор ва эъзозга лойиқ кўрилди.
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарғона вилояти ҳокими Хайрилло Бозоровнинг табрик ва совғалари Маҳсудахон онага топширилди.
.. Вилоят ҳокимининг самимий табриги ва эзгу тилакларини Ёзёвон туман ҳокими ўринбосари Саидахон Усмонова ўқиб эшиттириб, юксак эҳтиром билан совғани топширди.
— Давлатимиз томонидан хотин-қизларга берилаётган эътибор жуда катта. Бугун менга кўрсатилган ҳурмат ва эътирофдан жуда хурсанд бўлдим. Ҳар бир аёлга шундай эътибор қаратилса, жамиятимиз янада гуллаб-яшнайди, — деди Аҳмедова Маҳсудахон ўз миннатдорлигини изҳор этиб.
Айни пайтда, туманда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, ўз соҳасида муваффақият қозониши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу каби меҳр-оқибатга асосланган тадбирлар эса уларга куч-ғайрат ва иштиёқ бағишлайди.