ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ёзёвон тумани ҳокимлиги расмий канали
Веб-сайт: 👉yozyovon.uz
Facebook: 👉 yozyovon24
Instagram: 👉 yozyovon_tuman_hokimligi
YouTube: 👉 YOZYOVON TUMAN HOKIMLIGI

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Маҳаллаларда ҳашар тадбирлари қизғин давом этмоқда

Бугун туманимиздаги ҳар бир маҳаллаларда  "Обод хонадон", "Обод кўча", "Обод маҳалла" мезонларини жорий этиш юзасидан “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида ҳашарлар ўтказилмоқда.

Мазкур ҳашарларда туманимизнинг катта-ю кичиги бирдек кўтаринки руҳда иштирок этмоқдалар.

Кўчалар, ариқ ва зовурлар, зиёратгоҳларда ободонлаштирилиб, тозаланмоқда.

Манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, яшил маконлар ташкил этилмоқда.

Ҳашарда туманимиздан 4000 нафардан ошиқ фуқаро, 10 дан ошиқ техникалар иштирок этди. Бундан ташқари қабристонларда хам кенг кўламли ишлар ташкил этилди.

Маҳаллаларда ҳашарлар давом этмоқда.

Ҳурматли тумандошлар!

Ҳашарларда фаол бўлайлик!

Азизбек МАМАРАСУЛОВ,
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман бўлими етакчи мутахассиси.






ҲАРАКАТ БОР,
    асосийси натижа

    Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Баҳор МФЙда бўлиб, маҳалла еттилигини камбағалликдан чиқариш, тўртта тажриба бўйича амалга оширишаётган ишлар юзасидан ҳисоботларини тинглади.
      Ҳоким ёрдамчиси Н. Саккизбоев ахбороти:  ,, Маҳаллада 10 та камбағал оила бўлиб,  5 таси давлат хизматлари бошлиғи Ж. Орзиматовга, 4 таси савдо-саноат палатаси раҳбари Н. Омоновга, 1 таси миллий гвардия бошлиғи Х. Асқаровга бириктирилган. Улардан бир нафари халқ банкига ишга жойланган, иккиси ўзини ўзи банд қилган".

     --Камбағалликдан чиқариш муддати яқинлашяпти, қачонки 648 минг сўм даромад билан реестрга киритилсагина, автоматик тарзда рўйхатдан чиқарилади,--деди ҳоким.-- Ҳаракат бор, лекин ҳозиргача натижа кўринмаяпти.

    Шунингдек,  Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор, Ғиждувон тажрибадари бўйича қилинаётган ишлар бўйича ахборот тингланди.

      Туман ҳокими тегишли мутасаддилар билан маҳаллани айланди. Фузулий кўчасидаги хонадонларнинг бирида баҳор таоми-сумалак сайли устидан чиқилди. Яхши ниятлар билдирилди.

     Бугун барча маҳаллаларда тозалик, ободончилик бўйича ҳашарлар ўтказиляпти. Жумладан, Баҳор МФЙда ҳам. Аҳоли ҳаракатга тушишганини гувоҳи бўлдик.




КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШ
УСТУВОР МАСАЛА

Туман ҳокимлигида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилотлар масъуллари, МФЙ еттилиги аъзолари қатнашдилар.

Йиғилишда деҳқон хўжаликлари ташкиллаш бўйича туманимизда берилган 1500 гектардан зиёд ер майдонларининг бугунги кундаги ҳолати, ундан самарали фойдаланиш,  у ерларга бозорбоп, экспортбоп маҳсулотлар экиш ва кооперациялар ташкиллаб ва уларни бириктириш, секторлар кесимида ҳар бир контурга экиладиган маҳсулотларни туман штаби ишчи гуруҳлари томонидан назорат қилиш ва маҳалла кенгаши томонидан қарор билан тасдиқлаш масалалари атрофлича таҳлил қилинди. Яна аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликларида тўқсонбости экинларининг экилиши қониқарсиз даражада эканлиги ва бунда тегишли масъуллар масъулиятсизлик билан ёндошганликлари танқид қилинди.

Шунингдек камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш устувор масала эканлиги гапирилди. Бу бўйича маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар танқидий кўриб чиқилди.



7 last posts shown.