Туман ҳокими табриги
ОИЛА ВА ЖАМИЯТ УСТУНЛАРИ
Дилшоджон ДЖАЛИЛОВ,
Ёзёвон тумани ҳокими.
Азиз, мунис ва муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!
Сизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклайман. Бу қутлуғ айёмда энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз.
Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки, сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Туманимиздаги қайси жабҳани олмайлик, таълим, тиббиёт, маҳалла, тадбиркорлик, барчасида юзлаб опа-сингилларимиз юртимиз тараққиёти, эл соғлиги, ободончилиги йўлида мардонавор меҳнат қилишмоқда.
Меҳри дарё онахон, опа-сингилларимизни яна бир бор байрамлари билан табриклаймиз
Барча-барчаларига оилавий хотиржамлик, хонадонларига тинчлик, файзу барака тилайман.