Кунлик эслатмалар|Амал қилиш учун


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Фақат амал қилиш учун.
Амал қилмасанг ўқишдан фойда йўқ.
Реклама олинмайди.
Мурожаат учун: @Yosir_Dusariy_bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ўрнини алмаштирма

Ичингда ўзингни ҳаммадан паст олиб, ҳамма яхши-ю, фақат мен ёмон дегин. Аммо ташқаридан сени кўрганлар кибрли ва мағрур деб ўйласинлар.

@Yosir_Dusariy


Ризқ

Ризқ — фақат пулдан ёки еб-ичишдан иборат дегани эмас. Баъзида хайрли умр-йўлдош ҳам энг гўзал ризқ бўлиши мумкин.

@Yosir_Dusariy


Тавба

Бир гуноҳ ишни қилиб, тилингда "тавба қилдим" десангу, лекин ич-ичингда қилган гуноҳинга ачинмасанг, дилинг озорланмаса, бу қилган тавбанг қабул эмас ва қиёматда жавоб берасан.

@Yosir_Dusariy


Кечиримлилик

Савол:
— Қай даражада кечиримли бўлишим керак ? Нима бўлса ҳам кечириб кетишим тўғрими аслида ?

Жавоб:
— Аллоҳ сенга нисбатан қанчалик кечиримли бўлишини истасанг, шу даражада сен ҳам кечиримли бўл.

Аллоҳ бандаларини кечиримли бўлишга буйиради. Агар сени хафа қилишганда кечирмасанг, қачон кечирасан ? Нима, сени хурсанд қилишганда кечирасанми ? Роббингни буйруғига итоат қил, кам бўлмайсан.

@Yosir_Dusariy


Қалбингни пок тут

Аллоҳнинг назари тушиб турадиган қалбинга ёмон ҳаёллар келганда, дарҳол ўзинга келиб тавба қил. Тоинки бу бузуқ хаёллар қалбингни ифлос қилмасин. Зеро, ҳамма гуноҳ ишлар қалбга бузуқ фикрлар келишидан бошланади.

@Yosir_Dusariy


Ўзингни бил

Агар кимдадир ўзинга ёқмайдиган одат ёки камчиликни кўрсанг уни маломат қилишдан олдин: - "балки шу качмчиликлар ўзимда ҳам бордир?" дегин. Аслида, ўзинг ҳам фаришта эмассан. Ўзингни олдин ислоҳ қил.

@Yosir_Dusariy


Намоз

Намоз ўқисанг ҳам, ўқимасанг ҳам вақт ўтаверади. Зарарни ҳам ўзинг кўрасан. Жавобни ҳам ўзинг берасан. Ўлмасингдан олдин бугуноқ ибодатни бошла, биродар!

@Yosir_Dusariy


Ҳожат

Бутун борлиқнинг эгаси, мўминга ҳам, кофирга ҳам меҳрибон ва сахий Роббинг бўла туриб ҳожатингни бандасидан сўрайсанми ?!

@Yosir_Dusariy


Ота-она дуоси

Ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси – пайғамбарларнинг умматининг ҳаққига қилган дуосига тенгдир. Уларнинг дуоси шубҳасиз ижобат. Уларнинг розилигини олишга шошил, биродар!

@Yosir_Dusariy


Ҳавас ва ҳаловат

Кўзинг бирор бир дунё зийнатига тушар экан (машина, уй, қимматбаҳо тақинчоқ ёки кийим) , албатта ҳавас қиласан. Шунда ушбу буйумнинг эгасининг ҳаққига дуо қил:

"Эй Рообим, шу нарсанинг эгасига барака ато эт ва дунё ва оҳирати учун манфаатли қил."

Бу ерда 2та фойда бор. Биринчидан, ҳасад қилмайсан. Иккинчидан, сенга ҳам Аллоҳ шу неъматни ин ша Аллоҳ насиб этади. Бу нафсга оғир келиши мумкин, лекин айтсанг ҳаловатни ҳис қиласан, ишон биродар!

@Yosir_Dusariy


Ота-она

Энг кўп пул топишингни истайдиган инсон – ота-онанг. Пулингдан энг кам сарф қиладиган ҳам – улар.
Зеро Қуръонда:
"Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин» (Исро сураси, 24-оят)

@Yosir_Dusariy


Мулоҳаза учун

Каналимиздан заррача бўлса ҳам фойда оляпсизми ? Фикрларингизни @Yosir_Dusariy_bot га ёзиб қолдиринг!


Қалб

Қалбни Аллоҳга буриб қўйивчи бир дуо бор. Абдуллоҳ ибн Амр Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳумма я мусоррифал қулуб, сорриф қулубана аъла тоаътика" деб айтардилар." Маъноси:
"Эй қалбларни буриб қўйгувчи Аллоҳим, қалбимизни тоатинга буриб қўйгин."


@Yosir_Dusariy


Одамзот

Одамзот ҳидоятга эришиши учун 124 минг пайғамбар етмади. Аммо йўлдан адашиши учун биргина шайтон кифоя қилди...

@Yosir_Dusariy


Ижобат дуо

Дуо қилганингдан сўнг унинг ижобат бўлишининг ташвишини асло чекма. Чунки дуо қилишинга илҳом берган Аллоҳ унинг ижобатини ҳам қўшиб беради. Сен дуо қила олишлик ташвишини қил.

@Yosir_Dusariy


Сенгачи ?!

Қуйидаги кишиларга намоз ўқиш фарз эмас:
— кофирга;
— ҳайз ёки нифос ҳолатидаги аёлга;
— мажнун, девонага;
— балоғатга етмаган болага.

Ўқимаяпсанми ? Демак шу тоифага кирсанг керак...

@Yosir_Dusariy


Одат

Қайсики ёмон одатингни Аллоҳ учун тарк қилсанг, Аллоҳ эвазига ундан яхшироқ нарсани сенга ато қилади. Телефонингда бекорчи лағв ва фойдасиз каналларни Аллоҳ учун тарк эт, биродар!

@Yosir_Dusariy


Ота-она

Ота-она ҳақида Қуръонда келган ушбу оятни доим такрорлаб йур: "Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт."

@Yosir_Dusariy


Ўзингни оқлама

Мен яхшиман, қалбим пок деб ўзингни кўп оқлайверма! Аслида кимлигингни жанозангда биласан. Афсуски у пайт кеч бўлган бўлади. Бошқаларни қўйиб, ўзингни ислоҳ қилиш билан банд бўл. Хозир фурсат бор.

@Yosir_Dusariy


Намоз

Агар сендан намозни қачондан бери ўқийсан деб сўрасашса, ақлимни таниганимдан бери деб жавоб бер. Чунки намоз ўқишни бошлаган кунинг — ақлингни таниган кунингдир.

@Yosir_Dusariy

20 last posts shown.