Рамазонда кунда муҳим уч соат1️⃣
Ифторликдан бир соат олдин: бу вақтни фақат дуога ажратиб қўйинг, чунки рўзадорнинг ифтор пайтидаги мустажоб дуоси борки, у Аллоҳ томонидан рад этилмайди.
2️⃣
Туннинг охирги соати: унда ёлғиз ўзингиз Аллоҳга юзланинг, сакийнатни ҳис қилинг.
3️⃣
Бомдод намозидан кейинги соат: бомдод намозидан кейин қуёш чиққунга қадар намоз ўқийдиган жойингизда ўтирадиган муҳим вақт бор, ўшанда Қуръон, зикр, дуо билан шуғулланинг, зеро битта ҳаж ва битта умра савобини қўлга киритинг!
@Yosir_Dusariy