#шеърият_бўстони
КИТОБ ЎҚИМАЙ ҚЎЙДИ ОДАМЛАР
Замонлар ўзгарди, ўзгарди дамлар,
Ўзгарди ташвишлар, ўзгарди ғамлар,
Замоннинг зайлини қаранг дўстларим,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.
Ҳамманинг қўлида шапалоқ матоҳ,
Кимларга эрмак бу,кимлар учун чоҳ,
Китобхон кўнглида йиғлайди бир оҳ,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.
Билмадим китоблар тегдими жонга,
Айфонлар,самсунглар айланди шонга,
Шоҳ асар жам бўлди Электронга,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.
Китобни атаб биз чашмаи -булоқ,
Ўзимиз бу гапга илмадик қулоқ,
Болага китоблар беринг деб бироқ,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.
Ёқлайди бу ҳолни нодон кимсалар,
Қодирий оҳ уриб қалбин нимталар,
Ўн байтга жам бўлди улуғ,,Хамса''лар,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.
Ҳикмат-ла буюкдир,улуғдир инсон,
Яхшилик,эзгулик томирларда-қон,
Телефон бир томчи,китобдир -уммон,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.
Тўқликни йўқликка йўйди одамлар,
Ё маънавиятдан тўйди одамлар,
Замоннинг зайлини қаранг дўстларим,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.
✍ ХУРШИД КАРИМ.
КИТОБ ЎҚИМАЙ ҚЎЙДИ ОДАМЛАР
Замонлар ўзгарди, ўзгарди дамлар,
Ўзгарди ташвишлар, ўзгарди ғамлар,
Замоннинг зайлини қаранг дўстларим,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.
Ҳамманинг қўлида шапалоқ матоҳ,
Кимларга эрмак бу,кимлар учун чоҳ,
Китобхон кўнглида йиғлайди бир оҳ,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.
Билмадим китоблар тегдими жонга,
Айфонлар,самсунглар айланди шонга,
Шоҳ асар жам бўлди Электронга,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.
Китобни атаб биз чашмаи -булоқ,
Ўзимиз бу гапга илмадик қулоқ,
Болага китоблар беринг деб бироқ,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.
Ёқлайди бу ҳолни нодон кимсалар,
Қодирий оҳ уриб қалбин нимталар,
Ўн байтга жам бўлди улуғ,,Хамса''лар,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.
Ҳикмат-ла буюкдир,улуғдир инсон,
Яхшилик,эзгулик томирларда-қон,
Телефон бир томчи,китобдир -уммон,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.
Тўқликни йўқликка йўйди одамлар,
Ё маънавиятдан тўйди одамлар,
Замоннинг зайлини қаранг дўстларим,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.
✍ ХУРШИД КАРИМ.