Yoshlik_zavqi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Kattaqo'rg'on tuman 1-son politexnikumi

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


Forward from: Xolbek Xudayberdiyev
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Milliy_kontent

Buvajon, Siz ham meni eslolmayapsizmi?Esladim, bolajon, esladim.

📽 "O'gay ona" filmidan lavha.
Bola qalbi beg'ubor. U har qanday tosh yuraklarni eritishga qodir. Oila qo'rg'onini asrovchi bolajonlarimiz so'g bo'lishsin. Oilalarimizni asraylik. Bolalar ota-oanlari bag'rida bo'lishsin.




Forward from: Oyina.uz | Tafakkur
Миллат отаси – Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг сиёсий қарашлари

1917 йил ёзида Туркистонда кескин зиддиятлар остида ўтган сайловлар даврида “Турк адами марказият” партияси Туркистон федералистларининг маромномаси қабул қилинди.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/3403

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3402

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram


#шеърият_бўстони

​​КИТОБ ЎҚИМАЙ ҚЎЙДИ ОДАМЛАР

Замонлар ўзгарди, ўзгарди дамлар,
Ўзгарди ташвишлар, ўзгарди ғамлар,
Замоннинг зайлини қаранг дўстларим,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.

Ҳамманинг қўлида шапалоқ матоҳ,
Кимларга эрмак бу,кимлар учун чоҳ,
Китобхон кўнглида йиғлайди бир оҳ,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.

Билмадим китоблар тегдими жонга,
Айфонлар,самсунглар айланди шонга,
Шоҳ асар жам бўлди Электронга,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.

Китобни атаб биз чашмаи -булоқ,
Ўзимиз бу гапга илмадик қулоқ,
Болага китоблар беринг деб бироқ,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.

Ёқлайди бу ҳолни нодон кимсалар,
Қодирий оҳ уриб қалбин нимталар,
Ўн байтга жам бўлди улуғ,,Хамса''лар,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.

Ҳикмат-ла буюкдир,улуғдир инсон,
Яхшилик,эзгулик томирларда-қон,
Телефон бир томчи,китобдир -уммон,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.

Тўқликни йўқликка йўйди одамлар,
Ё маънавиятдан тўйди одамлар,
Замоннинг зайлини қаранг дўстларим,
Китоб ўқимай қўйди одамлар.

    ✍  ХУРШИД  КАРИМ.


#ибрат_вақти

📝БОЛАКАЙНИНГ САБОҒИ...

Бир чол ўғлиникига кўчиб келди. Ўғли уйланган, тўрт яшар фарзанди ҳам бор эди.

Чолнинг ёши бир жойга бориб қолган, қўллари қалтирар, кўзлари хира кўрар, оёқларини зўрға судраб юрарди.

Оила дастурхон атрофига тўпланган пайтлари қариянинг аҳволи янада ёмонлашарди. Қошиғидан тўкилган овқатлар полгача тушар, пиёласидаги ширчой дастурхонни доғларга тўлдириб борарди. Буни кўриб хуноби ошган ўғил ва келин ўзаро маслаҳатлашишди:
– Нимадир қилмасак бўлмайди, – деди ўғил.
– Чапиллатиб овқат ейиши, сут тўкиши, овқатларни ҳар томонга сочиб юбориши жонимга тегди.

Эр-хотин хона бурчагига битта кичик хонтахта қўйишга қарор қилди.
Қария шу ерда бир ўзи овқатлана бошлади. Икки марта коса синдирганидан кейин, тунука тарелкада овқат сузиб берадиган бўлишди.

Бир куни бехосдан ўғилнинг кўзи отасига тушиб қолди: бечора қариянинг кўзларида милт-милт ёш айланар, хонтахтанинг четига тикилганича тишсиз милкларида овқатни у ёқдан бу ёққа олиб ўтирарди. Ўғилнинг юрагида кимдир бош кўтариб, мана шу мажолсиз чол сенинг отанг-ку, уни бир четга суриб қўйгани уялмайсанми, дегандай бўлди. Бироқ у бу ҳайқириққа эътибор бермади. Фақат чолни камроқ тергайдиган бўлди.

Тўрт ёшли невара ён-атрофида бўлаётган воқеаларни жимгина кузатарди.

Бир куни ишдан қайтган ота боласи ўйинчоқларини ёйиб олиб ўйнаётганини кўрди. У болғачаси билан ёғоч косачасини урар, косача зарб таъсирида у ёқ-бу ёққа юмалаб кетарди.

– Нима қиляпсан, ўғлим? – деб сўради ота меҳр билан.
– Аям билан сизга тарелка ясаяпман.
Катта бўлсам, сизларга овқат солиб бераман, – деди болакай ғурур билан.
Сўнг бир жилмайиб қўйди-да, яна ўз ишига киришди.

Унинг гаплари ота-онасини қаттиқ ҳаяжонга туширди, икковлари ҳам мум тишлаган, нима дейишни билишмасди. Уларнинг кўзларидан қайноқ-қайноқ ёшлар томди. Гарчи бирор оғиз сўз айтишмаган бўлса-да, нима қилиш кераклигини яхши англаб туришарди.

Кечки овқат пайти ўғил қария отасининг қўлидан ушлаб, дастурхон бошига олиб келди. Яхши сўзлар айтиб, кўнглини олди, ухлаш пайти ўринга ҳам ўзи етаклаб бориб ётқизиб қўйди.

Энди қариянинг қўлидан қошиқ тушиб кетса ёки сут чойи тўкилса, ўғил ҳам, келин ҳам асабийлашмасди. Келин тушиб кетган қошиқни янгисига алиштириб берар, ўғил эса кўпинча отасини ўзи овқатлантириб қўярди..!


#кун_ҳикмати

Ташқингдан кўра кўпроқ ичингни гўзал тут!

Чунки ташингга халқ қараса, ичингга назар соладиган Зот Ҳақнинг Ўзидир!

✍ Мавлоно Румий


Assalomu alaykum. Bugungi kun barchamizga fayzli va barakali bo‘lsin.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Milliy_kontent

O'zbek Navoiyni o'qimay qo'ysa

O'zbekiston xalq shoiri
E.Vohidov


Forward from: KATTAQO‘RG‘ON: KECHA VA BUGUN
❗️Уяли телефонлар бола учун қанчалик зарарли?

Уяли телефонлар электромагнит майдонларни яратишга қодир, шунинг учун уларнинг нурланиши иммунитет ва асаб тизимига салбий таъсир қилади. Тез-тез телефон ишлатадиган болалар бепарво ва инжиқ бўлиб қоладилар. Уларнинг хотираси, эшитиши, кўриши ёмонлашади, бош оғриғи пайдо бўлади

❗️Болам тинч турса бўлди деб, қўлига телефон ушлатиб қўядиган оналарга юборинг!

❗️Яқинларга ҳам улашинг

@Kattaqurgon_kechavabugun


Forward from: KATTAQO‘RG‘ON: KECHA VA BUGUN
#kunkishisi

Bugun akademik Oybek tavallud topgan kun

Muso Toshmuhammad oʻgʻli Oybek (1905-1968) - shoir, yozuvchi, adabiyotshunos olim, jamoat arbobi, O‘zSSR FA akademigi (1943), xalq yozuvchisi (1965).

Muso Toshmuhammad oʻgʻli Oybek 1905-yil 10-yanvarda Toshkent shahrida tugʻilgan. 1930-yil O‘rta Osiyo davlat universitetini tugatib va oliy maktablarda siyosiy iqtisoddan dars berdi.

Oybek adabiyotga 1926-yili nashr etilgan “Tuyg‘ular” she’riy to‘plami bilan kirib keldi. Shoirning “Dilbar-davr qizi” (1931), “O’ch” (1932), “Baxtigul va Sog‘indiq” (1933), “Temirchi Jo‘ra” (1933) dostonlari o‘z davrining she’riy solnomalaridir.

O‘zbek xalqining 1916-yilgi milliy-ozodlik qo‘zg‘oloni yozuvchining «Qutlug‘ qon» (1940) romanida tasvirlangan bo‘lsa, «Navoiy» (1944) romanida u o‘zbek adabiyotida birinchi bo‘lib ulug‘ shoir va mutafakkir Alisher Navoiy obrazini yaratgan.

Oybek 1968-yil 1-iyulda 63 yoshida vafot etdi. “Buyuk xizmatlari uchun” ordeni bilan taqdirlangan.

@Kattaqurgon_kechavabugun


Forward from: KATTAQO‘RG‘ON TUMAN HOKIMLIGI🏢
#Markaziy_harbiy_okrug #Kattakurgon_garnizoni

O'quvchi yoshlar bilan uchrashuv o'tkazildi!


⚡️Kattaqo'rg'on garnizonida joylashgan harbiy qism Kattaqo'g'on tumani 1-sonli kasb hunar maktabi o'quvchi yoshlari hamda Xalqaro armiya o'yinlarida g'olib bo'lgan harbiy xizmatchilar ishtirokida "Harbiy-Vatanparvarlik" mavzusida davra suhbati o'tkazildi.

🇺🇿 Davra suhbatida so'z olganlar kelajakda Vatanimiz himoyachisi bo'lishni orzu qilayotgan o'quvchi yoshlarga o'zlarining erishgan yutuqlari haqida so'zlab berishdilar, hamda g'alabaga erishish yo'llari bilan o'rtoqlashdilar.


Forward from: KATTAQO‘RG‘ON: KECHA VA BUGUN
Taqiqlangan manbalar ro'yxati.pdf
2.7Mb
#DIQQAT

Oliy sud tomonidan internet jahon tarmog‘idagi diniy ekstremistik, terroristik va aqidaparastlik g‘oyalari bilan yo‘g‘rilgan deb topilgan hamda O‘zbekiston hududiga olib kirish, tayyorlash, saqlash, tarqatish va namoyish etilishi taqiqlangan manba va kontentlar (materiallar) ro‘yxati tasdiqlandi

@Kattaqurgon_kechavabugun


Forward from: Xolbek Xudayberdiyev

13 last posts shown.