Фахриддин хизмат хонасига кириб келиши билан ички телефон жиринглаб қолди. У «эрталабдан ким бўлдийкин?» деган ўйда гўшакни кўтарди
- Лаббай, эшитаман.
-Фахриддин Каримович, салом! Яхши дам олдингизми? Тезда хонамга чиқинг! Тоҳир Ғофурович гапни қисқа қилди.
-Терговчи тезда прокурор ўринбосарининг хонасига шошилди.
- Фахриддинжон, чарчоқлар ёзилдими? Уйдагилар қалай? Келин, болалар яхшими?
- Рахмат, Тохир ака. Фахриддин гап оҳангидан муқим топшириқ борлигини англади. Одатда, бошлиқ бирор жиддий иш топширмоқчи бўлганда унга «жон» деб мурожаат этарди.
-Мен ҳозиргина Қашқадарё вилоят прокурори билан гаплашдим. Китоб туманида рўй берган бир қотиллик жинояти бўйича хизмат сафарига боришингизга тўғри келмоқда.
-Қанақа қотиллик экан?
-Ҳазрати Башир қишлоғи атрофидан бир чўпоннинг жасади топилган. Қизиғи шундаки, унинг чўнтагидан ун туртинчи асрга мансуб тилла танга чиққан. Бу хали хаммаси эмас. Чўпоннинг қўтонидан бир талай қадимий китоб ҳам топилган...