Учқўрғонда гидропоника усулида қулупнай етиштириш йўлга қўйилмоқда
Учқўрғон туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича кенг қамровли ишлар давом этмоқда.
Республика ишчи гуруҳи "Атлас" маҳалласидаги "Мусаффо савдо барака бизнес" МЧЖ фаолияти билан танишди. Ташриф давомида 50 сотих майдонда гидропоника усулида ташкил этилган қулупнайчилик плантацияси ўрганилди. Шунингдек, тадбиркор томонидан 15 гектар майдонда гидропоника технологияси асосида қулупнай етиштириш лойиҳаси ҳам тақдим этилди.
🔹 Гидропоника усули ресурслардан самарали фойдаланиш, табиий муҳитга зарар етказмасдан, юқори ҳосилдорликка эришиш имконини беради. Бу эса қишлоқ хўжалигидаги янги инновацион йўналишлардан бири ҳисобланади.
Бундай лойиҳалар ҳудудда қўшимча иш ўринлари яратиш ва аграр соҳани ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади