"YORQIN HAYOT" GAZETASI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


"YORQIN HAYOT" gazetasining telegramdagi rasmiy kanali
Gazetaning ilk soni 1935-yil 28-iyulda nashr etilgan.
Bog‘lanish uchun:
+998694622565
+998936760669
+998990576634
Kanal admini: @Jahongir_tuxtasinov

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда. Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида ҳам китоб ўқиганлик инобатга олиниши белгиланяпти.


Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

👇👇ТЎЛИҚ 👇👇
https://t.me/+PVgllZPMBjyGiXPs


Йилда икки марта ҳудудларда олимпия спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади. Туман ва вилоят совриндорларини ҳокимлар рағбатлантириб боради.

Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили 10-20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этади.

Мусобақа ғолиблари уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.

Бунда 1-2 курс ўқувчиларига стипендия тўлаш йўлга қўйилади.

Facebook|Instagram|X


Президент раислигида 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ўз олдига буюк мақсадлар қўйган халқ фақат соғлом ва бақувват бўлган тақдирдагина кўзлаган марраларига эриша олади. Эл-юртнинг соғлом бўлиши, улкан ишларга қодир бўлишида эса, ҳеч шубҳасиз, жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти беқиёс.

Бугун биз дунёга очиқ, ижтимоий ва иқтисодий ривожланган давлат – Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича ўз олдимизга катта мақсадлар қўймоқдамиз.

Ҳар бир инсон, ҳар бир ота-онанинг орзуси ва нияти жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялашдир. Бунга эса жисмоний тарбия ва спортсиз эришиб бўлмайди.

Бир сўз билан айтганда, спорт – соғлом халқ, соғлом жамиятнинг таянч устунидир. Шу билан бирга, спорт – бу аввало тинчлик элчиси, ҳар бир давлат учун миллий ғурур манбаи
”,

- деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Facebook|Instagram|X


Учқўрғон туманида яна янги лойиҳа

🚀 Республика ишчи гуруҳи томонидан олиб борилаётган ўрганишлар давом этмоқда. Бугун ишчи гуруҳи Янгиер маҳалласида бўлиб, тадбиркор Гулхумор Тогаева томонидан қурилаётган 540 ўринли замонавий хусусий мактаб қурилиши жараёни билан танишди.

🏫 Бу мактабнинг қурилиши ёшлар учун замонавий таълим шароитларини яратишга қаратилган ва келажакда болаларга юқори сифатли таълим беришни мақсад қилган.

🔹 Ишчи гуруҳ қурилиш жараёнини назорат қилиб, мактабнинг ҳар бир босқичи ҳақида маълумотлар олди. Мактабнинг қурилиши тумандаги таълим сифатини оширишга катта ҳисса қўшади


Учқўрғонда гидропоника усулида қулупнай етиштириш йўлга қўйилмоқда

Учқўрғон туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича кенг қамровли ишлар давом этмоқда.

Республика ишчи гуруҳи "Атлас" маҳалласидаги "Мусаффо савдо барака бизнес" МЧЖ фаолияти билан танишди. Ташриф давомида 50 сотих майдонда гидропоника усулида ташкил этилган қулупнайчилик плантацияси ўрганилди. Шунингдек, тадбиркор томонидан 15 гектар майдонда гидропоника технологияси асосида қулупнай етиштириш лойиҳаси ҳам тақдим этилди.

🔹 Гидропоника усули ресурслардан самарали фойдаланиш, табиий муҳитга зарар етказмасдан, юқори ҳосилдорликка эришиш имконини беради. Бу эса қишлоқ хўжалигидаги янги инновацион йўналишлардан бири ҳисобланади.

Бундай лойиҳалар ҳудудда қўшимча иш ўринлари яратиш ва аграр соҳани ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади


Учқўрғон туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати ўрганилиб, мавжуд шароитларни янада яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Шу доирада олис ҳудудига қарашли Учёғоч ва Нуробод маҳаллалари учун 6,5 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

✔️ Сув таъминоти тизимини яхшилаш – маҳалладаги уй хўжаликларини барқарор ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида замонавий сув тармоқлари тортилади.
✔️ Электр таъминотини такомиллаштириш – янги трансформаторлар ўрнатилиб, электр тармоқлари мустаҳкамланади.
✔️ Интернет тармоғини кенгайтириш – аҳоли учун тезкор ва барқарор интернет хизматларини йўлга қўйиш мақсадида телекоммуникация инфратузилмаси модернизация қилинади.

Аҳолини хабардор қилиш ва лойиҳа бўйича фикр алмашиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан кенг қамровли тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, ҳокимлик ва мутасадди идоралар вакиллари маҳалла аҳолиси билан учрашиб, режалаштирилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.



7 last posts shown.