Учқўрғон туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати ўрганилиб, мавжуд шароитларни янада яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Шу доирада олис ҳудудига қарашли Учёғоч ва Нуробод маҳаллалари учун 6,5 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
Аҳолини хабардор қилиш ва лойиҳа бўйича фикр алмашиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан кенг қамровли тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, ҳокимлик ва мутасадди идоралар вакиллари маҳалла аҳолиси билан учрашиб, режалаштирилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
✔️ Сув таъминоти тизимини яхшилаш – маҳалладаги уй хўжаликларини барқарор ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида замонавий сув тармоқлари тортилади.
✔️ Электр таъминотини такомиллаштириш – янги трансформаторлар ўрнатилиб, электр тармоқлари мустаҳкамланади.
✔️ Интернет тармоғини кенгайтириш – аҳоли учун тезкор ва барқарор интернет хизматларини йўлга қўйиш мақсадида телекоммуникация инфратузилмаси модернизация қилинади.