САЛОМЛАШИШ ОДОБИ
«Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз. Албатта, Аллоҳ хар бир нарсани ҳисобга олувчи Зотдир» (Нисо, 86).
Салом берувчи "Ассалому алайкум" деса, "Ва алайкумус салому ва рахматуллоҳ" деб алик олинади. Агар у "Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ" деб салом берса, "Ва алайкумус салому ва рахлматуллоҳи ва баракотуҳ" деб алик олинади. Салом берувчи "Ва барокатуҳ" қўшимчасини ҳам қўшса, алик олувчи хам фақат ўша қўшимчани қўшади. Пиёдага суворий (уловдаги одам), кўпчиликка озчилик, ўтирган ёки ўрнида турганга юрган кишилар салом бериши жоиз. Лекин кичикдан олдин катта ёшдаги одам камтарлик билан салом берса, бу фазилатдир. Салом бериш суннат, алик олиш эса вожиб.
Саломлашиш туфайли кишилар ўртасида ўзаро хурмат, самимият ва бир-бирига нисбатан мехр-мухаббат пайдо бўлади. Бир биримизнинг ёнимиздан индамай ўтгандан кўра, мусулмоннинг мусулмон биродаридаги хоки бўлган саломлашиш, алик олишни одат қилсак, нур устига нур бўлади.
"Ас-Салом" Аллох, таолонинг гўзал исмларидан биридир. Яхшилаб салом беринг, яхшилаб алик олинг. Айримлар "Ассомалайкум", "вассомалайкум" дея нотўғри таълаффуз қилишганда, бу гўзал дуонинг маъноси бузилади.
Саломлашишнинг яна бир фазилати, учрашганида ким биринчи бўлиб салом берса, унинг савоби янада улуғ бў¬лади. Биринчи бўлиб салом беришни одат қилиш яхши.
Абу Хурайра (разияллоху анху) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам) «Аллоҳ толо Одамни (алайҳиссалом) ўз суратида (яъни, унга Ўзида бор бўлган "тирик, билувчи, эшитувчи, кўрувчи, сўзловчи" сифатларни ато этиб) яратгач, унга: "Анави фаришталарнинг олдига борса, салом бер. Сўнг уларнинг сенга оладиган алигини яхшилаб эшитиб ол. Чунки бу сенга ва сендан тарқаладиган зурриётларингга йўлланган са-лом бўлади", деди. Одам (алайҳиссалом) бориб: "Ассало¬му алайкум", дедилар. Фаришталар: "Ассалому алайка ва рохмоатуллоҳи (Сенга хам салом ва Аллоҳнинг рахмати бўлсин)" деб алик олишди, сўнг "Жаннатга кирадиган барча инсонларга ҳам Аллоҳнинг рахмати бўлсин", деб қўшиб қўйишди.
Мухаммад (соллаллоху алайхи ва саллам): "Бир-бирингиз билан саломлашиб юринглар, шунда ўрталарингизда мехр-мухаббат уйғонади", дея мархамат қил-ганлар. Мана шу биргина салом сўзи кишини эзгуликка, мехр-шафкат ва покликка, хақиқий инсонийликка чорлайди.
"Ассалому алайкум" - "Сизга тинчлик тилайман", "Ва алайкум ассалом" - "Сизга ҳам тинчлик бўлсин" сўзларида улкан маъно, эзгу тилак мужассам.
Фарзандларимизга чиройли тарбия бериб, кўча-кўйда таниган ва танимаган кишиларга ҳам салом беришни ўргатсак, албатта, уларнинг мурғак қалбида меҳру оқибатнинг илк куртаклари уйғонади. Улуғ ёшдаги қария ёнидан салом бериб ўтган бола билан салом бермасдан ўтган бола баробар эмас.
"Сизга тинчлик тилайман" деган инсоннинг қалбида хамиша меҳр-оқибат туйғуси уфуриб туради. Аксинча, безрайиб ўтиб кетадиган, кибр-ҳавога берилганнинг юраги тош каби қаттиқдир.
Дархақиқат, инсонларнинг бундай ўзаро самимий бўлиш ва бир-бирига яхшилик тилаш одати дунё халқларининг барчасига хосдир. Гарчи уларнинг айтилиши, ёзилиши ва ижро анъанаси турлича бўлсада, маъно ва моҳият жихатидан анча ўхшашдир.
Салом беришнинг ҳам бир қанча одоблари бўлиб, ҳар бири хақида алоҳида тўхталиб, муҳим жиҳатларига эътибор қаратамиз.
Усмонхон Алимовнинг “Оилада фарзанд тарбияси” китобидан.
T.me/yettichinoruz