YETTI CHINORUZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Андижон вилояти, Ҳӯжаобод туманидаги "ЕТТИ ЧИНОР" жоме масжидининг расмий-диний-маърифий канали.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба!
5 ноябрь, 2024
3 жумадул аввал, 1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


T.me/yettichinoruz


Тушнинг турлари ва одоблари

Тушлар уч хил бўлади:


1. Аллоҳ томонидан бўлган солиҳ туш;

2. Шайтондан бўлган тушкунликка солувчи туш;

3. Хаёлидан ўтказган нарсаларни тушида кўриш.


Солиҳ тушга оид одоблар:


1. Аллоҳга ҳамд айтиш;

2. Уни яхши кўрган биродарига айтиб бериш;


Ёмон тушга оид одоблар:

1. Бу тушдан ва шайтоннинг шарридан паноҳ беришни Аллоҳдан сўраш;

2. Уни ҳеч кимга айтиб бермаслик;

3. Чап тарафига уч марта туфлаб юбориш;

4. Бошқа тарафга ўгирилиб олиб ётиш;

5. Туриб, намоз ўқиш.


Бу борада келган айрим ҳадиси шарифлар:

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: 

«Бирортангиз ўзи ёқтирган тушни кўрса, у фақат Аллоҳдандир, бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтсин ва уни айтиб бераверсин. Агар ундан бошқа, ўзи ёқтирмаган тушни кўрса, у фақат шайтондандир. Шунинг учун унинг ёмонлигидан паноҳ сўрасин ва уни ҳеч кимга айтмасин, шунда унга зарар қилмайди».

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган.


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Агар бирингиз ўзи ёқтирмайдиган туш кўрса, уч марта чап тарафига туфлаб юборсин, уч марта шайтон (нинг ёмонлиги)дан Аллоҳдан паноҳ сўрасин-да, ётган тарафидан бошқа томонга ўгирилиб олсин».

Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: 

«Қачон замон (Қиёмат) яқинлашса, мўминнинг туши ёлғон бўлмай қолади. Сизларнинг туши ростингиз гапи ростингиздир. Мусулмоннинг туши нубувватнинг қирқ беш жузидан бир жуздир. Туш уч хилдир: Солиҳ туш Аллоҳдан севинч башоратидир. Маҳзун туш шайтондандир. Киши кўнглидан ўтказган нарсани тушида кўриши. Агар бирингиз ўзига ёқмаган нарсани туш кўрса, ўрнидан туриб, намоз ўқисин. Уни (ёмон тушни)  одамларга айтмасин».

Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган.

Муҳаммад Қуддус Абдулманнон

👇👇👇👇👇👇
https://telegram.me/yettichinoruz


Forward from: Muslimun.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🟢ИЛМ БИЛАН БИРГА ТАРБИЯГА ҲАМ МУҲТОЖМИЗ!

🎙Мирзамақсуд домла АЛИМОВ,
Андижон вилояти бош имом-хатиби

#илм #тарбия
Манба: MUSLIM.UZ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун душанба!
4 ноябрь, 2024
2 жумадул аввал, 1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ
!


Forward from: Yusuf Chek Jome Masjidi
ГИЁХВАНДЛИК ВА УНИНГ САЛБИЙ ОКИБАТЛАРИ
Гиёхвандлик – инсоннинг гиёхванд моддага урганиб колишига айтилади. Гиёхвандлик Аллох таоло инсонга ато этган жон, жисм ва акл неъматларининг заволи бўлиб Аллохнинг яратиш хикмати ва иродасига зид хатти-харакатдир. Гиёхвандлик — бу бангилик,оғир хасталикдир, яъни у ёки бу наркотик моддаларга ёки кайф берувчи моддаларга ишқибозлик ва мойиллик хосил килишдир, яъни инсон ўз ихтиёри билан миясини захарлайди. Натижада ушбу ўта гунох ва нотўғри йўлга қадам қўйган шахс ўзининг одамийлик қиёфасини йўкотади, ўзининг олийжаноб инсонийлик кўринишидан жудо бўлади. Рухан носоғлом холга келади, касб-хунаридан махрум бўлиб қолади, оқибатда жиноий ишларга қўл уради, уғирлик қилади, ўзига хам бошкаларга хам бахтсизлик келтириб чиқаради. Гиёхвандликка мубтало бўлган киши атроф-мухитда бўлаётган воқеаларга бепарво бўлиб қолади. Унинг гирдобига тушган бемор нафақат ўз яқинлари балки юртини хам танимайдиган манқуртга айланади. Мана шунинг ўзиёқ гиёхвадликнинг нақадар тубанликка олиб боришини англатади. Гиёхвандлик инсонга хар томонлама улкан зарар беради. Буни тиббиёт мутахассислари бир овоздан тасдиқлашмоқда. Гиёхвандлик оқибатида ўнлаб тузалмас касалликларга йўлиқиш, хотирани сусайтиради, бош,юрак,сил, истисқо хасталикларини юзага келтиради, бевақт ўлим холатлари, мажрух, ақли ноқис фарзандлар туғилиши исботланган. Бундан ташқари, бу зарарли иллат инсонни ўта ялқов, камғайрат,оилага бепарво, хамиятсиз, жинсий заиф қилиб қўяди, кўзни хиралаштиради, тишларни тўкиб юборади. Гиёхванд аввало Парвардигорга осий бўлиб, Пайғамбаримиз салаллоху алайхи васаллам хидоятларидан маҳрум бўлади. Энг оғири хам рухан, хам жисмонан инсонийлик қиёфасини йўқотади. Шуни асло унутмаслигимиз лозимки, гиёхванд моддани тажриба учун унинг кайфини синаб куриш мақсадида, бир-икки марта истеъмол килиш, хеч нарса бўлмайди деб хавас қилиш, ўта хавфли ва ўта аклсизликдир. Зеро Аллох таоло каломи шарифининг бир неча оятларида барчамизни огохлантириб айтадики: “Аллох сизларга ризқ килиб берган нарсаларнинг халол ва покларини тановвул килингиз ва ўзларингиз имон келтирган Аллохдан қўркингиз!(моида,88). “Ўз кўлларингиз билан ўзларингизни халокатга ташламангиз!” (бакара,195). “Ўзларингизни (бир-бирингизни нохак) ўлдирмангиз! Албатта, Аллох сизларга рахм шафкатлидир” (нисо,29).
Ҳазрати Расулуллох салаллоху алайхи васаллам бундай деганлар: “Хар бир маст килувчи нарса хамрдир, хар бир хамр эса харомдир. “Бошқа хадисда: “Пайгамбар салаллоху алайхи васаллам хар кандай маст килувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол килишдан кайтардилар”, дейилади.
Фатволарда келишича, Гиёхванд моддаларни истемол қилиш, уни сотиш ва унинг тижоратидан келган фойда хам харом саналади. Таъкидлаш жоизки, гиёхванд моддаларни ёшларимиз ичида тарқатаётганлар жамиятимизнинг хам динимизнинг хам душманлари бўлиб, уларнинг охиратлари барбод бўлади. Юртимиз барча турдаги гиёхвандликка карши изчил кураш олиб бормокда. Оммавий ахборот воситалари оркали дунёда “аср вабоси” деб ном олган гиёхвандликнинг инсон соғлигига зарари ва унинг аянчли оқибатлари ҳакида баралла айтилмоқда ва кенг тушунтирилмокда. Шунинг учун хар биримиз келажагимиз бўлган фарзандларимизга ўқувчи ва талабаларимизга, махаллалардаги ёшларимизга бепарво бўлмайлик. Уларнинг тарбияси билан жиддий шуғулланишимиз, каерда, кимлар билан юрганидан, нима иш қилаётганларидан бохабар бўлишимиз даркор. Бир болага етти қўшни ота-она деган гап бор халкимизда, шундай экан азизлар, бола ўзимизни фарзандимизми ёки бегонаникими уларга эътиборли бўлайлик. Халқимиз келажаги бўлган бу ёшларга уларнинг тарбияларига илм олишларига эътибор бериб, келажакда уларни халқ учун, миллат учун, ватан учун, муқаддас динимиз учун хизмат қиладиган бўлишларига харакат қилайлик.
И.Ураимов, Хўжаобод тумани “Юсуфчек” жоме масжиди имом-хатиби


ОДАМЛАРГА ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ!

Одамларга яхшилик қилиш бахт-саодатга элтувчи равон йўллардандир.
Саҳиҳ ҳадис: "Аллоҳ таоло қиёмат куни бандасини ҳисоб-китоб қилар экан, айтади: "Эй Одам боласи, оч қолган эдим, Менга таом бермадинг". Банда сўрайди: "Сенга қандай таом бераман. Ахир, Сен бутун оламларнинг Парвардигори бўлсанг?". Аллоҳ айтади: "Эсингдан чиқдими, фалон бандам оч-наҳор қолган эди, уни таомлантирганингда бунинг савобини бугун Менинг ҳузуримда олар эдинг". Яна айтади: "Эй Одам боласи, чанқаган эдим, сув бермадинг". Банда айтади: "Бундай қила олмас эдим. Ахир, Сен бутун оламлар Парвардигори бўлсанг".
Аллоҳ таоло айтади: "Ёдингдан чиқдими, фалон бандам чанқаган эди, унга сув берганингда, бунинг савобини бугун Менинг ҳузуримда олар эдинг". Яна айтади: "Ёдингдан чиқдими, фалон бандам чанқаган эди, унга сув берганингда, бунинг савобини бугун Менинг ҳузуримда олар эдинг". Яна айтади: "Эй Одам боласи, касал эдим, йўқламадинг". Банда айтади: "Қандай йўқлайин, ахир, Сен бутун оламларнинг Парвардигори бўлсанг". У айтади: "Эсингдами, фалон бандам бетоб эди, ундан ҳол-аҳвол сўраб бормадинг. Агар шундай қилганингда, Мени унинг ҳузурида топар эдинг".
Эътибор қилинг, Аллоҳ таоло охирги жумлада олдин иккитасидан фарқли равишда "Мени унинг ҳузурида топар эдинг", деди. Чунки Аллоҳ таоло синиқ қалб эгалари билан биргадир. Бир ҳадисда "Ҳар бир тирик жонда ажр бордир", дейилган.
Аллоҳ таоло бир бузуқ аёлни чанқаган итга сув бергани учун жаннатга сазовор этди. Шундай экан, инсонга таом ва сув бериб, ундан тангликни кетказиб, хафалигини аритган одам, албатта, мукофотланмай қолмас.
Ҳадисда айтилади: "Ортиқча емак-ичмаги, мол-давлати бор одам йўқларга берсин. Кимни ортиқча улови бўлса, улови йўқларга берсин".
Шеър:
Туя миниб кетар бўлсанг саҳрода,
Дўстингни қолдирма пойи-пиёда.
Ҳеч йўқса уловга мингаштириб ол
Ёки бир туя бер, минсин дуода.

"Ўкинма" китобидан.

https://telegram.me/yettichinoruz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба!
3 ноябрь, 2024
1 жумадул аввал, 1446

Аллоҳ таоло бугунги дам олиш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР

Инсон ҳаётида уйқунинг ўрни беқиёс. Кун бўйи ишлаб чарчаган тана аъзолари дам олиб куч йиғиши, соғлом, тетик бўлиши учун вақтида ухлаб ҳордиқ чиқариш керак. Лекин уйқу доим ҳам кўнгилдагидек бўлавермайди. Халқимизда “Нотинч кўнгилга уйқу келмайди” деган гап бор. Инсон салбий ўй-хаёллар таъсирида яхши ухлай олмаслиги мумкин. Агар ётишдан олдин Қуръон ўқилса, мана шундай нохуш ҳолатлар олди олинади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар тўшакка ётганингда, Фотиҳа билан Ихлос сурасини ўқисанг, ўлимдан бошқа ҳар қандай нарсадан саломат бўласан”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зумар ва Бани Исроил сураларини ўқимасдан уйқуга кетмасдилар .
Яна бир ривоятда айтилишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ухлашдан олдин мусаббиҳотни ўқирдилар, “Унда минг оятдан яхшироқ оят бор”, деб айтардилар .
Пайғамбар алайҳиссалом “саббаҳа”, “юсаббиҳу”, “субҳана”, “саббиҳ” сўзлари билан бошланадиган сураларни уйқудан олдин ўқирдилар, мазкур сураларда минг оятдан афзал оят борлигини айтардилар.
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқудан олдин Сажда билан Таборак сурасини ўқирдилар ”.
Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, 70.000 фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади ”.
Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Навфал исмли саҳобага: “Ухлашингдан олдин Кофирун сурасини ўқи. Зеро, у ширкдан омонликдир”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси ухлашдан олдин кафтларини жамлаб, аввал унга пуфлар , кейин Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб қўллари етганча бутун баданларига суртардилар. Аввал бошларига, юзларига, кейин қолган аъзоларига суркардилар. У зот буни уч марта такрорлардилар .
Ихлос, Фалақ, Нос сурасини ҳар бир намоздан кейин, ётишдан олдин ўқиган одамни Аллоҳ таоло турли шикаст-балолардан сақлайди.
Баъзи одамлар кечаси тинч ётиш, безовта бўлмаслик учун сунъий дориларни, тинчлантирувчи воситаларни қабул қилади. Аслида бу кутилган натижани бермайди. Уйқудаги хотиржамлик фақат моддият билан боғлиқмаслиги кундай равшан. Тинч дам олиш учун турли ёмон хаёлларни миядан чиқариб ташлаш, шайтон васвасасини кетказиш керак. Бунинг учун набавий ҳадисга амал қилинади. Шунда ҳар хил дори-дармонларга ҳожат қолмайди. Зеро, энг зўр даво Қуръон ва ҳадисдир.
Хуллас, ким кечаси ухлашдан олдин Фотиҳа, Исро, Сажда, Таборак, Духон, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини (шунингдек, Оятул курсийни) ўқиса, туни осуда ўтади, узуқ-юлуқ хаёллар уни безовта қилмайди, ёмон туш кўрмайди. Аллоҳ таоло Қуръонга ошно бандага икки дунёда омонлик беради.

"Қуръон - қалблар шифоси"китобидан.

T.me/yettichinoruz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ибратли_лавха

Нолиманг, ношукрлик қилманг! Ҳар бир ишни ҳикмати Аллоҳ билади.


https://telegram.me/yettichinoruz


Ҳеч қачон биров тўғрисида ёмон гумон қилма. Ёмон гумон сени ҳеч кимга дўст қилмай қўяди.

Луқмон Ҳаким


ЁСИН СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Ёсин сурасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқий пайғамбар эканлари, Исо алайҳиссалом томонидан Антокия шаҳрига юборилган элчилар кўрган-кечиргани, Ҳабиб Нажжор исмли киши имон йўлида жонини фидо қилиши, қуёш, ой, юлдузлар илоҳий қонуният асосида ҳаракатланиши баён этилган. Шунингдек, жаннат ва дўзах аҳлларининг қиёмат кунидаги ҳолатлари, тавҳид масаласи, қайта тирилиш ҳақлигига далолат қилувчи оятлар келтирилган.
Ёсин сураси фазилатлари тўғрисида кўп ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Уларда айтилишича, кимда-ким бу сурани ихлос билан ўқиса, ҳожати раво бўлади, хавф-хатарда бўлса хотиржамлик топади, камбағал бўлса бойликка эришади, маҳбус бўлса озодликка чиқади, қарздор бўлса қарзини осон узади .
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳ (розилиги)ни, охират кунини истаб тиловат қилса, гуноҳлари кечирилади. Уни ўликларингизга ўқинглар ”.
Ёсин сурасини ўликларга ўқиш икки хил изоҳланган:
1. Ўлим тўшагида ётганларга ўқилади;
2. Ёсин сураси савоби маййитларга бағишланади.
Жумҳур уламолар биринчи қавлни маъқуллашган .
Нима учун ўлим тўшагида ётганларга Ёсин сураси ўқилади? Бунинг ҳикмати нимада?
Гап шундаки, Ёсин сураси қийин дамда ўқилса, Аллоҳ таоло банда аҳволини енгиллаштиради. Хусусан, жон чиқиш пайтида тиловат қилинса, раҳмат тушади, руҳнинг танадан чиқиши осон бўлади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси бир маййит ҳузурида Ёсин сураси ўқилса, Аллоҳ унга енгил қилади”, деб айтганлар .
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсин сурасидир. Ким уни (ихлос билан) ўқиса, Аллоҳ ўша кишига Қуръонни ўн марта ўқиш савобини беради”, деганлар .
Ёсин сураси “Қуръоннинг қалби” дейилишига сабаб сурада қалб билан боғлиқ масалалар – Аллоҳнинг ваҳдонияти, рисолат, қайта тирилиш баён этилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Ким Ёсин сурасини тунда ўқиса, ўша кечада гуноҳлари мағфират этилади”, дейилган .
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кун аввалида Ёсин сурасини ўқиса, ҳожатлари раво этилади”, деб айтганлар .
Қайси бир банда тонг отганида Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради. Бундан ташқари Қуръонни ўн марта хатм қилиш савобини олади, барча ҳожатлари раво этилади.
Демак, бошига ташвиш тушган, оғир аҳволда қолган киши Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унга нажот беради, мурод-мақсадига етади.
Аслида ҳар хил бидъат-хурофотлар ўрнига Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар қилинса, мушкуллар арийди, қийинчилик бартараф этилади. Бидъатлар ҳеч қандай фойда бермайди. Қолаверса, хурофий одатлар анча-мунча сарф-харажат талаб қилади. Бу ҳам етмаганидек, банда ирим-сиримлар туфайли гуноҳга ботади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни тун аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади ”.
Биз мўмин-мусулмонларга фақат охират саодати эмас, дунёда ҳам муваффақият қозониш йўллари ўргатилган. Буни мана шу ривоят мисолида кўриш мумкин.
Яҳё ибн Абу Касир айтади: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача хурсандчиликда бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча хурсандчиликда бўлади. Буни тажрибада синаган одам бизга хабар қилишича, Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир ”.
Демак, Ёсин сураси қуйидаги фазилатларга эга:
1. Ёсин – Қуръоннинг қалби;
2. Ёсин сураси ўқилса, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади;
3. Ёсинни ўқиган кишига Қуръонни ўн марта хатм қилиш савоби берилади;
4. Ёсинни ихлос билан ўқиган банда гуноҳлари кечирилади;
5. Тонгда ёки кеч кирганда Ёсин сурасини тиловат қилган одамнинг мушкуллари осон бўлади, ҳожатлари раво этилади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёсин сураси умматимдан ҳар бир инсон қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар .
Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон банда Ёсин сурасини ўқиб-ўрганса, ёд олса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига мувофиқ иш бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

T.me/yettichinoruz


#Табассум

Бир киши Ҳазрат Алишер Навоийдан "Бу дунёдан кетмасликни иложи борми?" деб сўради. Ҳазрат Навоий "Бор" деб жавоб бердилар. Ҳалиги одам "Қандай қилиб?" деди. У зот "Келмаслик керак" деб жавоб бердилар.

T.me/yettichinoruz


ҲАСАДЧИ ВА НОҲАҚ КИМСАЛАРДАН РАНЖИМАНГ.

Ҳасадчиларнинг ҳасад ва танқидларига сабр қилсангиз, ажр ва мукофотга эришасиз. Қолаверса, уларнинг танқидлари сизнинг қийматингизни оширади. Зеро қадрсиз одамга ҳеч ким ҳасад қилмайди.

Шеър:

Фақат буюкларга қилинар ҳасад,
Разил кимсаларга ҳасад не ҳожат.

Улуғ иш уларга қилмади насиб,
Шу боис бўлишди душману рақиб.
Гўзал юзни кўриб ҳунук дейишар,
Ҳатто бир-бирига ғаламис улар.

Неъматга бурканган, маҳбуб бўлса ким,
Ҳасаду маломат қилинар доим.

Одамлар ўликка ҳасад қиларлар,
Ҳатто ўлимга ҳам, во ажаб улар.
Бу нарса ҳамманинг бошида бўлса,
Бу мендан қандайин мосуво бўлар.

Ғийбат қилишди деб этма шикоят,
Кимки буюк бўлса, қилишар ҳасад.
Эй инсон, билгинки, сен азим дарё,
Итнинг оғзи текса, булғамас шоят.

Йигит зафар қучиб, осмонга етса,
Юлдуз мисолида душманлар бўлар.
Ўқлар ёғдирарлар камондан унга Лекин етолмаслар етганча қўллар.

Ҳазрати Мусо алайҳиссалом одамлар мени ёмонлашдан тилларини тийсинлар деб Парвардигорга илтижо қилганларида Аллоҳ таоло бундай деди: "Эй Мусо, сен сўраган нарсани ҳатто Мен Ўзим учун ҳам қилмаганман. Улар Мени сўкиб, ҳақорат қилсалар ҳам, уларни йўқ қилмайман, ризқларини ҳам беравераман".
Саҳиҳ ҳадислардан бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам бундай марҳамат қилганлар: "Аллоҳ таоло деди: Одам болалари Мени сўкиб ҳақоратлар қилдилар. Ваҳоланки, уларнинг бунга ҳақлари йўқ эди. Мени сўкиб маломат қилишларига келсак, улар замонни сўкадилар, замон эса Менман. Кеча-кундузни ўзим истагандек айлантириб тураман. Мени ҳақорат қилганларига келсак, улар Аллоҳнинг хотини ва боласи бор, дерлар. Мен эса хотин ва боладан покман".
Зеро, сиз одамларнинг тилларини тия олмайсиз, обрўйингизни тўкишларидан қайтариш қўлингиздан келмайди. Аммо сизда уларга яхшилик қилиш, уларнинг сўзларидан ва танқидларидан юз ўгириш имконияти бор.
Ғарб адибларидан бири бундай деган эди: "Сиз тўғри ишни қилингда, сўнгра ҳар қандай пасткаш танқиддан юз ўгиринг".
Паст ва арзимас одамлар ақлли ва зиёлилардан айб излашади.

"Ўкинма" китобидан.

https://telegram.me/yettichinoruz


ДЎСТНИНГ ҲАҚИ

Мусулмоннинг мусулмон биродари устида ўттиз ҳақи борки, уларни адо этмай ёки розилик истамай киши маъсулиятдан фориғ бўлмайди.
Бу ҳақлар қуйидагилардир:

1. Янглишса, кечиради.

2. Кўз ёшларига раҳм қилади.

3. Ошкор этилишини истамаган сирини яширади.

4. Узрини қабул қилади.

5. Ёнида ғийбат қилинса, рад этади.

6. Керак бўлганда насиҳат қилишда давом этади.

7. Дўстлигини муҳофаза этади.

8. Зиммасидаги вазифаларга риоя этади.

9. Касал бўлганида аҳволидан хабар олади.

10. Жанозасида қатнашади.

11. Даъватини қабул қилади.

12. Совғасини қабул этади.

13. Яхшилигига яхшилик билан жавоб қайтаради.

14. Яхшиликлари эвазига ташаккур билдиради.

15. Ёрдамини чиройли қилади.

16. Номусини ҳимоя этади.

17. Эҳтиёжини қондиради.

18. Орзу-ниятларининг амалга ошишида ёрдам беради.

19. Ражосини (илтимосини) қабул қилади.

20. Истакларини инкор қилмайди.

21. Аксирганида "Ярҳамукаллоҳ" дейди.

22. Йўқотган нарсасини қидиради.

23. Саломига алик олади.

24. Суҳбатини ёқтиради.

25. Яхшилигини кўпайтиради.

26. Қасамларини тасдиқлайди.

27. Золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам беради. Золимга ёрдам - уни зулм қилишдан қайтаришдир. Мазлумга эса бировдан унинг ҳаққини олиш билан ёрдам беради.

28. Дўст бўлади, душман бўлмайди.

29. Уни ҳимоя этади, ёрдам бермасдан ёлғиз ўзини ташлаб қўймайди.

30. Ўзига раво кўрган яхшиликни унга ҳам раво кўради. Ўзига истамаган ёмонликни унга ҳам раво кўрмайди.

Мўминлар ўзаро дўстлашишда, раҳму шафқатда ва меҳру оқибатда гўёки бир вужуднинг аъзоларидир. Кишининг эса бирор аъзоси оғриса, бошқа аъзолари ҳам азоб тортади.

Дўстлар омон бўлсин.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

https://telegram.me/yettichinoruz


#Гиёхвандлик_умр_заволи!

#Ёшларимизни_гиёхвандлик_психотроп_моддалар_таъсиридан_асрайлик!

#Келажагимиз_ўз_қўлимизда!

#Биз_соғлом_турмуш_тарафдоримиз.

T.me/yettichinoruz


БИЗ ГИЁХВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ!
Бугун гиёхвандлик хақида бот-бот гапиришга мажбур бўлиб қолдик. Чунки бу захри қотил бутун дунёда, хусусан бизнинг юртимизда ҳам томир ортиб, авж олмоқда. Юртбошимиз бошчилигида, дунёвий ҳам диний рахбару ходимлар бу борада бирдек бош қотириб харакат қилмоқдалар. Гиёхвандлик ёшларимиз орасида авж олиши бу ачинарли холатдир.
Асримиз уламоларидан хам жуда кўплари бу захри қотилнинг зарарли эканлигига оид китобларни ёзганлар. Ислом оламининг кўп диёрларида унинг зарарлари ва харомлиги ҳақида махсус фатволар ва мақолалар эълон қилиниб келмоқда. Ислом дини инсонга  зарар келтирувчи нарсаларни айниқса энг улуғ неъмат саналган ақлни кетказувчи ёки уни зайифлаштирувчи ҳар қандай нарсани харом деб хисоблайди.
Шунингдек, у инсон соғлиғининг кетишига ёки унинг ҳалокатига сабаб бўлувчи воситалардан чекланишга буюради. Гиёхванд моддаларнинг  бўшаштирувчи, заифлаштирувчи эканлигига эса шубха бўлмаса керак. Гиёхвандликнинг саломатликка таъсири илмий текшириш натижаларига қараганда, қора дори оғиз ёки бурун орқали инсон танасининг ичкарисига киргач, у аввало ичкарига сўрилади ҳамда қориндаги қон айланиш йўли билан жигарга етиб боради. Жигар уни оксидлаб харорат сув ва карбанат ангидридга айлантиради ва умумий қон айланишининг жараёнга қўшилиб кетишига ёрдам беради. Натижада жигарнинг хужайралари ундан таъсирланиб, Церроз кассалигига йўлиқади. Гиёхвандликнинг жамиятга етказадиган зарарлари беҳад кўпдир. Унга мубтало бўлган кимсада аввало ўзига, сунг оиласи касби ёки ўқишига нисбаттан қизиқиш, аҳамият ва парво ҳислари қолмайди. Айниқса ишлаб чиқариш ва тараққиётнинг асосий кучи бўлмиш – бу жуда хам ачинарли бир холдир. Бу оғунинг салбий оқибатлари фақат шахс ёки жамиятгагина эмас балки бориб – бориб бутун мамлакатнинг соғломлиги ва тараққиётига путур етказиши сиёсий тузум ва қонунчиликнинг издан чиқаришига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Иқтисодий зарарлари гиёхвандлик инсон жисмини қанчалик хароб қилса худди шунингдек шахснинг ва жамиятнинг мол – мулкига ва бойлигига хам мисилсиз зарар етказади. Шундай қилиб гиёхвандлик инсониятга катта зарар келтирувчи иллатдир.
Бугун ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб, бу иллатдан ёшларимизни қайтармас эканмиз, эртанги кунимиз хароб бўлади, келажак барбод бўлади.
Келинг азизлар, бу захри қотилга беэътибор бўлмайлик. Бирга курашайлик!

М.Қосимов, Хўжаобод тумани бош имом-хатиби

T.me/yettichinoruz


Forward from: Muslimun.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Mushohada, #ajrimlar

⚡️ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБ, ОҚИБАТ ВА ЕЧИМ

📝Ҳурматли юртдошлар, muslim.uz портали ижодкорлари сиз азиз мухлисларимизга янги "Мушоҳада" номидаги лойиҳани тақдим этмоқда. Унда бугунги ҳаётимиздаги долзарб муаммолар, турли ижтимоий иллатларга динимиз таълимотидаги ечимлар ҳақида уламолар, соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари бериб борилади, иншааллоҳ.

🕊Тўй – деса халқимиз борини беришга тайёр. Тўй куни тўйхонага дабдаба билан кириб келган икки ёшнинг бахтли онларини кўриб ҳамманинг севинчи ичига сиғмайди. Қани энди, мана шу хурсандчилик билан бошланган янги ҳаёт остонаси, бир умр мустаҳкам бўлса. Минг афсуски не не умидлар билан боғланган никоҳ ришталари гоҳида йил, гоҳида ой баъзида эса кун ўтмай узиляпти. Турли арзимаган сабаблар билан ёш оилалар барбод бўляпти...

▶️FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Muslimun.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: Muslimun.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


#КУН_ХИКМАТИ

Ички дунёинг бир меҳмонхонага ўхшайди.
Қувонч-шодликлар ҳам, Ғам-ташвишлар ҳам (меҳмон каби) келиб кетувчидир.
Сен на қувонч-шодликларга севин, на да ғам-ташвишларга хафа бўл...

Мавлоно Жалолиддин Румий

https://t.me/yettichinoruz

20 last posts shown.