Ҳаёт неъмати
Кейинги пайтларда ўз жонига қасд қилиб, Аллоҳ таоло томонидан омонат берилган жонни арзимаган сабаблар билан зое қилаётган кимсаларнинг гувоҳи бўлиб қолмоқдамиз. Айниқса, улар ичида ҳали ўн гулидан бир гули очилиб улгурмаган ёшларнинг бўлиши ҳар биримизни чуқур ва дардли ўйга солади. Нега? Нима учун инсон шу даражага бориб қолмоқда? Келинг шу саволга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Киши ўз жонига қасд қилишининг сабабларидан бири, аввало, ўша инсоннинг бу дунё ва унда инсон ҳаётининг мазмун моҳиятини тушунмаслигидир. Албатта инсон йўқ эди, Аллоҳ таоло уни тупроқдан яратиб, бу дунёда уни синаш, имтиҳон қилиш учун унга умр берди ҳамда бу имтиҳондан муваффақиятли ўтган кишига бу дунёда бахтли ҳаёт кечиришини ҳамда уни абадий роҳат фароғат диёри бўлмиш жаннатга киргизишни ваъда қилди. Демак, ҳаётимиз имтиҳон-синовлар, меҳнат-машаққатлар қийинчиликлардан иборат экан. Ҳаммага синов бор, эркакми аёл, ёшми қари, бойми камбағал. Дунёда яшаётган ҳар ким ҳаёти давомида бир эмас, бир қанча синовларга дуч келади. Фақат ҳаммага ҳар хил. Кимдир камбағалликдан азият чекади, кимдир тухматдан, кимдир фарзандсизликдан, кимдир эса фарзандларининг ёмонлигидан, кимдир ёлғизликдан, кимдир эса яқинларининг ёмонлигидан, яна кимдир касалликдан қийналади. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: “Эй инсон, албатта сен то Парвардигорингга йўлиққинингча кўплаб меҳнат-машаққатларни бошдан кечирасан”. Бошқа бир оятда эса: “Дарҳақиқат, Биз сизларни бироз хавф-хатар ва очлик билан, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш билан синаймиз”, – дейилган. Шундай экан инсон доимо бошига тушадиган синовларга тайёр бўлмоғи ва уларга сабр қилмоғи лозим. Зеро Аллоҳ бошига мусибат тушганда сабр қилувчилар билан бирга бўлур ҳамда уларга улкан ажру-савоблар берур.
Ўз жонига қасд қилишнинг яна бир сабабларидан бири бу ишнинг оқибатларини тўла англаб етмасликдир. Ўзини ўлдириш бошқа бир жонни ўлдиришданда оғир ва энг катта гуноҳлардан ҳисобланади. Ҳадиси шарифда айтилади: “Ким ўзини ўзи тоғ тепасидан ташлаб ўлдирса, ўлгандан сўнг дўзахда ҳам абадул-абад шу хилдаги азобга гирифтор бўлур. Агар захар ичиб ўзини ўзи ўлдирса, дўзахда ҳам абадул-абад шу азобга гирифтор бўлур. Кимики ўзини ўзи темир парчаси билан ўлдирса, ул шахс темир парчаси қорнига суқулган ҳолда дўзах ўтида абадул-абад қолур”.
Демак ким ўзини қандай қилиб ўлдирган бўлса, қиёмат кунида ҳам худди шундай азобга гирифтор бўлади ҳамда бу азобланиш такрор-такрор қайталаниб, абадий бўлар экан. Имом Бухорий ривоят қилган бошқа бир ҳадиси қудсийда шандай дейилган: “Аллоҳ таоло айтадики, бандам ўзини ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримга шукр қилмай шошилди, шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”. Бу ҳадисда ўз жонига қасд қилган кимса охиратини куйдириши таъкидланмоқда.
Бундан ташқари ўзини ўлдираётган кимса унга меҳр қўйган яқинлари – ота-онаси, умр йўлдоши, фарзандлари, ака-укалари, ёру дўстларини ҳам қаттиқ изтироб, ташвишга солиб кетаётганини билармикан. Ўзини осаётган кимса ўзи билан қўшиб яқинларини ҳам маънан осиб кетаётганини ҳис қилармикан. Айниқса, ота-она фарзанд доғига чидаши жуда мушкул. Фарзанд доғида оғир касал бўлиб, ҳатто вафот этганларга кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Шунинг учун ҳам энг оғир юк ота елкасидаги фарзанд тобутидир дейилган.
Маст қилувчи ичимликларни ичиш динимизда бежизга ман қилиниб, барча ёмонликларнинг боши дейилмаган. Бугун биз бунинг исботини ўзимиз гувоҳи бўлиб турибмиз. Далилларга мурожаат қилинса, 70 фоизга яқин қотиллик, 80-90 фоиз безорилик асосан мастликда рўй бериши, 25 фоизга яқин ароқхўр мастлик пайтида ўзини ўзи ўлдиришни ўйлаши маълум бўлади. Шуларнинг ўзи биз-у сизларни сергак бўлишга, ичкилик иллатидан узоқда бўлиш ҳамда ундан ҳазар қилишимизга кифоя қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) айтадилар: “ Маст қилувчи ичимликлардан қочинглар, шоядки нажот топсаларинг”.
М.Қосимов, Хўжаобод тумани бош имом-хатиби
T.me/yettichinoruz