ДУНЁ...
Булутли ва ёмғирли ҳавода кўчага чиқмай уйда ўтирган болакай зерикиб кетиб отасининг ёнига келди. Отаси университетда профессор бўлиб ишлар эртанги маърузасига тайёргарлик кўраётганди. Болакай эса унинг атрофида айланар, унга ҳалақит бериб, китобларига тегинарди.
Сабр косаси тўлган ота охири эски журналлардан бирини олиб, ичидан дунё харитаси чизилган катта, рангли саҳифани йиртиб олди. Кейин уни майда бўлакларга бўлиб, ўғлига узатиб, деди:
– Ўғлим, мана бу бўлаклардан дунё харитасини қайта йиғиб бер. Агар қўлингдан келса, мен сенга музқаймоқ учун пул бераман.
Аммо, 10 дақиқа ўтар-ўтмас, отаси эшикни тақиллатган ўғлини кўриб, оғзи очилиб қолди. Болакай харитани тайёр ҳолатда олиб келганди.
– Қандай қилиб бунча тез йиға олдинг? – сўради отаси.
– Унчалик қийин эмас экан, – деди бола. – Чунки хаританинг орқа томонида одамнинг катта расми бор экан. Мен хаританинг ҳамма бўлакларини тескари қилиб, одам суратини йиғиб чиқдим. Кейин уни ағдарганимда, харита бутун бўлди, қолди! Ўйлаб қарасам, агар одам тўғри бўлса, дунё ҳам тўғри бўларкан.
Буни эшитган отаси кулиб юборди ва ҳазиллашиб ўғлининг бурунчасига тегиниб қўйди. Болакай қиқирлаб, музқаймоқ учун аталган пулни олди-да, югуриб хонадан чиқиб кетди.
«Шундай, бу дунёдан излаганингни топасан», – деб ўйланиб қолган профессор маърузасига янги мавзу топилганидан хурсанд бўлиб кетди.
______________
⁉️Қизлар, ҳикоядан қандай хулоса олдингиз?
👇Фикрингиз биз учун жуда қизиқ!

Ҳатто катта одамларга қийинлик қиладиган бу иш кичкина бола учун ўта мураккаб эканлиги кўриниб турарди...