🔆ЯНГИ ҲАЁТ САРИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


🤗 Биргаликда бахтлилар сафида бўлинг!
⚡️ Биз билан ҳаётингизнинг янги саҳифасини очасиз
📚 Бепул дарслар, мотивацион постлар, фойдали маълумотлар

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🚀Ҳар қандай катта мақсад кичик ҳаракатлар билан амалга оширилади.

✅Ҳар қандай кичик қадам - бу ютуққа қўйилган пойдевор!

❗️Унутманг, оқимдаги томчилар дарёга, дарёлар эса денгизга айланади!

4.9k 0 109 11 232

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😅Ҳар бир офисда битта шундай ходим албатта бўлади.

😉Видеони ўша ҳамкасбингизга жўнатиб қўйинг.

6.9k 0 10 8 236

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😅Қизлар, таниш ҳолатми?

9.1k 0 159 66 435

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✨Фарзандларингиз ва уларнинг ҳар кунги инжиқликлари- сиз учун кундалик ташвишлардек туйилиши мумкин.

🥹Лекин, улар учун сиз билан ўтган ҳар бир лаҳза унутилмас болалик хотираларининг бир қисмидир.

11.4k 1 292 22 409

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☝🏻 “Мениям ўғлим шундай бўлсин!”- деганлар битта лайк сиздан!

🤩 Шунақа ёшларимиз борлиги билан фахрлансак арзийди. Ҳаммамизга ўзимиздан, болаларимиздан фахрланиб юриш насиб қилсин🤲🏻

11.9k 0 129 51 1.1k

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😅Эстетика билан келишолмайдиганлар қанчамиз?

⁉️Қизлар, ким ўзини кўрди?

15k 0 236 102 611

❤️Севгининг 5 тили ҳақида билармидингиз?

💭Ҳар бир инсон севгисини турли хил йўллар билан етказади ёки ҳис қилади. Мутахасcислар инсонлар орасидаги муносабабтни мустаҳкамлаш учун "Севгининг 5 тили" назариясини таклиф қилишган. Уларнинг фикрича, ҳар бир инсоннинг ўзига хос севги тили бор. Атрофдагилар билан уларнинг севги тилида "гаплашиш" муносабатларни янада мустаҳкам қилади.

🥀Қизлар, севги тилингизни аниқладингизми?

12.3k 0 232 35 197

🤔Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега кечга бориб чарчаб қоламиз?

Инсон мияси кун давомида 50 мингдан ортиқ фикр ишлаб чиқаради! Ҳар сонияда миямизда юзлаб фикрлар пайдо бўлади, уларнинг кўпчилиги эса сезилар-сезилмас ҳолда ўтиб кетади. Шу сабабдан ҳам, кечга бориб бошқа нарсани ўйлай олмайдиган даражада толиқиб қоламиз.

📌Энг қизиғи шундаки:

💡Бу фикрларнинг деярли 80% негатив, 95% эса кечаги фикрларнинг такрори бўлади.

➿Фикрларимизни бошқаришни ўрганмасак, улар бизни бошқаради. Бир-неча дақиқа фикрларингизни кузатиб туринг, қайси турдаги фикрлар устунлик қилаётганини аниқланг. Агар онгимизда негатив фикрлар ҳукмрон бўлса, бу бизни энергиямиз тугаб, ўзимизни бахтсиз ҳис қилишимизга олиб келади. Аммо, позитив фикрлашни одат қилиш ҳаётимизни тубдан ўзгартириши мумкин.

❗️Унутманг, мия- бизнинг энг кучли қуролимиз! Уни қандай фикрлашга ўргатсак, ҳаётимиз ҳам шу тарафга ўзгариб бораверади.

⁉️Қизлар, фикрларингизни кузатганда нимани ҳис қилдингиз?

17.2k 0 210 33 328

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📝Тадқиқотларга кўра, носоғлом муҳитда улғайган болалар агрессив ёки ўта камгап бўлар экан. Шу сабабдан, мутахассислар ота-оналарга фарзандларининг олдида кескин гапирмаслик ва кўп тортишмасликни тавсия қилишади.

☝️Қизлар, энди сизга бир аччиқ саволимиз бор:

⁉️Сиз фарзандингизни соғлом муҳитда улғайтиряпсизми?

15.7k 0 326 79 265

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😅Қизлар, ким ўзини кўрди?

14.2k 0 61 55 379

😍Қизлар, комментарияларни ўқиб жуда ҳам хурсанд бўлдик.

😎Кун давомида ўзи учун вақт ажратолган ҳар бир аёл- МОЛОДEЦ!

12.2k 0 15 21 209

🔤🔤🔤🔤

Ўзингиз учун вақт ажратинг!


🚀Ҳозирги замонда ҳар биримиз жуда бандмиз: иш, ўқиш, оилавий масъулиятлар, дўстлар, ижтимоий тармоқлар... Бора-бора ўзимизни, ички хотиржамлигимизни унутиб ҳам қўямиз. Аммо, ҳаётнинг асл маъноси ҳар кунги вазифаларимзни вақтида бажараётганимизда эмас, балки, ўзимизни қандай ҳис қилаётганимизда!

⬇️Ўзингизни янада яхши ҳис қилишни ва ички хотиржамлигингизни қайтаришни хоҳласангиз:

севимли китобингизни ўқинг

табиат қўйнида сайр қилинг

тинч жойда медитация қилинг

шунчаки ҳаёлингизда ўзингиз билан суҳбатлашинг

Ўзингизга вақт ажратиш сизни руҳий ва жисмоний жиҳатдан қувватлантиради, ҳаётингизни балансга олиб келади ва янги мақсадлар учун куч бағишлайди.


🔋Қизлар, зарядка - аслида, ўзингизда!

⁉️Бугун ўзингизга қанча вақт ажратдингиз?

16k 0 154 63 361

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌼Хайрли кун, девочки!

😎"Математикамизга" амал қилган ҳолда ҳаётни давом эттирамиз!

16.2k 0 81 20 335

🥹Қизлар, ҳар бирингизга фарзандларингиз билан Макка ва Мадинани зиёрат қилиш насиб қилсин ✨

😇Ким ният қилган бўлса, осон етказсин, илоҳим 🤲

17.1k 0 65 255 1.9k

Makkayu Madinadasiz olloh ziyoratlarizni qabul qilsin omin🤲manga ham nasib qilsin oilaviy borish omin🤲


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✨Ҳар бир зуничкага янги йилни саёҳат билан бошлаш насиб қилсин.

"Йўқ керак эмас" деманг! Шарт! Боришингиз, денгизни, умонни, тоғни, вулқонни кўришингиз ШАРТ! Дунёга бошқа кўз билан қараш, уни бошқатдан кашф қилиш вақти аллақачон келди, қизлар!

⁉️Қани, топингчи, бу сафар қайси давлатдамиз?

13.9k 0 30 100 560

ДУНЁ...

Булутли ва ёмғирли ҳавода кўчага чиқмай уйда ўтирган болакай зерикиб кетиб отасининг ёнига келди. Отаси университетда профессор бўлиб ишлар эртанги маърузасига тайёргарлик кўраётганди. Болакай эса унинг атрофида айланар, унга ҳалақит бериб, китобларига тегинарди.

Сабр косаси тўлган ота охири эски журналлардан бирини олиб, ичидан дунё харитаси чизилган катта, рангли саҳифани йиртиб олди. Кейин уни майда бўлакларга бўлиб, ўғлига узатиб, деди:
– Ўғлим, мана бу бўлаклардан дунё харитасини қайта йиғиб бер. Агар қўлингдан келса, мен сенга музқаймоқ учун пул бераман.


Ҳатто катта одамларга қийинлик қиладиган бу иш кичкина бола учун ўта мураккаб эканлиги кўриниб турарди...


Аммо, 10 дақиқа ўтар-ўтмас, отаси эшикни тақиллатган ўғлини кўриб, оғзи очилиб қолди. Болакай харитани тайёр ҳолатда олиб келганди.
– Қандай қилиб бунча тез йиға олдинг? – сўради отаси.
– Унчалик қийин эмас экан, – деди бола. – Чунки хаританинг орқа томонида одамнинг катта расми бор экан. Мен хаританинг ҳамма бўлакларини тескари қилиб, одам суратини йиғиб чиқдим. Кейин уни ағдарганимда, харита бутун бўлди, қолди! Ўйлаб қарасам, агар одам тўғри бўлса, дунё ҳам тўғри бўларкан.

Буни эшитган отаси кулиб юборди ва ҳазиллашиб ўғлининг бурунчасига тегиниб қўйди. Болакай қиқирлаб, музқаймоқ учун аталган пулни олди-да, югуриб хонадан чиқиб кетди.

«Шундай, бу дунёдан излаганингни топасан», – деб ўйланиб қолган профессор маърузасига янги мавзу топилганидан хурсанд бўлиб кетди.

______________

⁉️Қизлар, ҳикоядан қандай хулоса олдингиз?

👇Фикрингиз биз учун жуда қизиқ!

18.2k 0 139 58 499

⁉️Бахтнинг сири қаерда?

🤔У тоғ чўққисидами ёки сув қаъридами?
Балки у ўзга сайёрага яшириб қўйилгандир?

🎙 АУДИО ПОДКАСТ

⏰ Давомийлиги: 2 дақиқа

🎓 Спикер: лайф коуч Амира Рашидова

15.8k 0 302 19 217

😅САЁҲАТЛИ СУҲБАТ...

Бу ҳикоянинг муаллифи номаълум лекин, сизга бошқача инсайт бериши аниқ!

"Аёлим билан ўзига хос "қоидалар"имиз бор: агар ишдан чарчаб келсам, гаплашиш ўрнига, ўзимизни саёҳатдан қайтгандек тасаввур қиламиз.

Масалан:
- Салом, Мистер Смит! Бугун Лондон қандай? - дейди аёлим.
Мен эса жавоб қиламан:
- Туман, жуда қуюқ туман ҳатто, автобусга чиқолмадим!

Агар у ўзини Италияда деб ҳис қилса, шундай дейди:
- Сенёр, Рим тинчми? Нима янгиликлар? Бугун сизга спагетти тайёрладим!

Бундай "саёҳатлар" бизга ҳар кунги рўзғзор ташвишларини унутиб, бир-биримизга янада яқин бўлишимизга ёрдам беради.

➖➖➖➖➖

⁉️Қизлар, сиз ҳам турмуш ўртоғингиз билан шундай ҳазиллашиб турасизми?

16.1k 0 85 37 374

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😅Қизлар, сиз янги йилни қандай бошладингиз?

15k 0 79 55 432
20 last posts shown.