АГАР "ҲА" СЎЗИ БЎЛМАГАНДА
Сукунатга "ҳа", дейман.
Жимлигингга айтаман "ҳа" дея.
Келмаган кунларингга "ҳа".
Ёзилмаган хатларингга "ҳа".
Мен бутун бир одамдан иборат "ҳа"ман.
Қувончми бу "ҳа"? Ёки қайғуми?
Тўхта бир нафас.
"Ҳа" хато ёзилган "хафа" сўзидан олинмаганми ишқилиб?
Ҳар ҳолда тўхтаган ерингдан ортга қара.
"Ҳа", деб айт.
Бутун шаҳар кўчалари бўйлаб "ҳа"лар оқими кезади.
Мақсадсиз тентирайди улар.
Маъноси йўқ "ҳа"лар ичра умримизни тонгдан тунга,
тундан тонгга қараб судраймиз.
Ҳа, худди шундай.
Сукунатга "ҳа", деб айтаман.
Жимлигингга жим туриб "ҳа", дейман.
Агар "ҳа" бўлмаганда эди, шу сукунaт ичига шўнғир эдик.
Балки, унинг ичида қолиб кетардик.
Ёки "ҳа" сўзини самимий айтадиган кимдир қутқарарди бизни бу чуқурликдан.
Ҳа!
👉 @xurshidabdurashid