... Ўзгартира олсайдим дунёни тамом,
Умримиз камалак бўларди, ишон.
Товланиб рангларга чулғонар эдик,
Тонгларда бахтиёр уйғонар эдик.
Парижда нонушта этсак магарда,
Кечда қайтар эдик боқий шаҳарга.
Албатта! Албатта, Афросиёбга –
Темурнинг пойтахти мангу меҳробга.
Гуччидан – либосинг, Блэк Квейлдан – сумканг,
Ёнимда турардинг барчадан кўркам...
Репни унча тушунмайман. Лекин Шаҳриёрнинг мана шу трейки жуда ёқди. Сокин, қандайдир ўзгача... Устоз шоир Усмон Азим сўзи билан айтилгани учундир балки:
https://www.youtube.com/watch?v=7Un3pTENopc