Отелло синдроми
Шекспирнинг “Отелло” трагедияси қаҳрамони номи билан аталувчи ушбу синдром ҳақиқий далилларга асосланмаган, кучли ҳиссий туғёнлар билан кечадиган ва баъзан тажовузкорликка олиб келадиган патологик рашк ҳолати ҳисобланади. Бундай синдромга чалинган кишиларда севгилисининг хиёнатига оид фикрларнинг миясига ўрнашиб қолиши, асоссиз айбловлар, ҳаддан ташқари шубҳаланиш, баъзида таъқиб қилиниш васвасаси каби белгилар пайдо бўлади.
Хуршид Давроннинг Отелло ҳақида ажойиб шеъри бор. Унда “Отелло” спектаклини томоша қилган қизнинг кечинмалари акс этган:
👉 @xurshidabdurashid

...Фақат зал четида йиғлайди бир қиз,
Оппоқ рўмолчасин юзига босиб.
Узилган япроқдек қийнайди бир ҳис,
Шабнамлар балқийди кўзини тўсиб.
Энди у бир умр – тонгу шом пайти
Шивирлар, қизариб ичган каби май:
“Мени ҳам бир йигит шундай севсайди,
Севиб ўлдирсайди мени ҳам шундай”.
👉 @xurshidabdurashid