#tafakkur
Хотиржам нафсга эришмоқчи бўлсангиз...
Доктор Закий Муборак айтади: “Синовлар сабрсизлик ва қўрқувни келтириб чиқаради. Офият руҳий мувозанатни сақлайди ва инсонга яхши ишларни қилишга имкон беради.
Ҳақиқат шундаки, инсон қийинчиликларга дуч келганда инжиқ бўлиб қолади. Энг яхшиси Аллоҳдан офият ва синовдан сақлашини сўрашдир. Гоҳида инсон ўзи кутган машаққат қаршисида заиф бўлиб қолади.
Яхшилаб тафаккур қилинганда англаш мумкинки, неъматлар ва офият инсоннинг Роббиси билан ўртасидаги руҳий алоқани мустаҳкамлайди. Икки ҳолат – хотиржамлик ва машаққатни бошдан ўтказиш ўртасида катта фарқ бор. Тинч-хотиржам инсон Роббиси қаршисида ўзини қарздордек ҳис қилади ва бу ҳиссиётнинг барчаси заифлик ва итоаткорликдан иборат бўлади.
Машаққатдаги инсон эса бошидан кечираётганларига сабр қилиши билан мағрурланишга йўл қўйиши мумкин. Бундай мағрурланиш эса нафснинг энг катта офатларидан саналади”.
Биз синовларнинг эмас, эҳсон-мукофотлар хизматкори бўлишни севамиз. Аммо кунларимиз биз яхши кўрганимиздек каби бўладими? Ҳа, бўронлар бизни кўп безовта қилади ва осмонимизни қора булутларга тўлдиради. Жуда кўп ҳолларда инсон ўзи ёмон кўрган нарсаларига дуч келади ва истаган нарсаларидан маҳрум бўлади. Ана шундай пайтда безовталикни аритадиган сабр ва норозиликни кетказадиган мамнунлик босқичи келади.
Бу ҳолат ҳақида доктор Закий айтади: “Аллоҳга таслим бўлиш нафснинг фазилатларидандир. Бу айни пайтдаги дунё насибалари ҳақида ўйлаш вужудга келтирадиган нафсий истакларни аритади”. Албатта, бундай даражага эришиш учун кўп меҳнат талаб этилади. Чунки мамнунлик қалбни нафснинг васвасаларидан тозалагандан сўнг пайдо бўлади. Шубҳа йўқки, мамнуният хотиржамликнинг асосий омилларидан бири, хотиржамлик эса ҳаётда қўлга киритиладиган энг катта неъматлардандир.
Инсон воқеликдаги ҳолатга рози бўлиши ҳамда нафсини комиликка етаклаши, унга керакли бўлган дунёвий, ақлий ва руҳий озуқалар билан ёрдам бериши ўртасида зиддият йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ сенга тақсимлаган нарсага рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан” (Имом Аҳмад ривояти) деганларида розиликни ҳаракатсизлик ва дангасалик омили ўлароқ айтмаганлар. Аксинча, буни бугунги кунингизга рози бўлинг ва эртага сизни хурсанд қиладиган нарсадан умид қилинг, маъносида тушунмоғимиз лозим бўлади.
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz