Xonobod jome masjidi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Андижон вилояти, Хонобод шаҳар "Хонобод" жоме масжидининг расмий канали.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


🗣 ХАЙРИЯ КАРВОНИ 500 ОИЛАГА ХУРСАНДЧИЛИК УЛАШАДИ

Бугун, 24 январь куни “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан озиқ-овқат, кийим-кечак, ўқув қуроллари, маърифий китоблар ва маиший техникалар ортилган хайрия карвонлари 500 дан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар хурсандчилик улашишни бошлади.

💬Шу муносабат билан мазкур меҳр-мурувват карвонини кузатиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, “Вақф” фонди раҳбари Исахон Абдуллаев, мутасадди вакиллар ва ОАВлари ходимлари иштирок этди.

😄Тадбирда юртимизда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб-қувватланаётгани, ногиронлиги бўлганлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани эътироф этилиб, динимизда муҳтожларга ёрдам бериш, ногиронлиги бор инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш хайрли амаллардан саналиши баён қилинди.

💬Фонд раҳбари хайрия карвони доирасида кам таъминланган оилалар, етим-мискинлар, ногирони бор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, пойабзаллар, велосипед, китоблар, кўмир, иситиш мосламалари, маиший техникалар топширилиши, уч кун давомида Фонд вакиллари 500 дан зиёд эҳтиёжманд оилаларга хурсандчилик улашиши ҳақида маълумот берди.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#hadis

Одамларни айбламанг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки, биродарини тавба қилиб бўлган бирор гуноҳи туфайли айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни қилмагунича вафот этмайди" дедилар (Имом Термизий ривояти).

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Агар бирор банда гуноҳ иш қилган бўлса, кейин у ўша гуноҳдан тавба қилса, уни "сен шундай гуноҳ қилган эдинг" дея уни қайта-қайта ўша гуноҳда айблашингизни Аллоҳ таоло ёқтирмайди. Аллоҳ таоло айтадики: "Мен унинг гуноҳини беркитдим ва авф қилиб юбордим. Мен унинг гуноҳини номаи аъмолидан ўчирдим. Энди, унга эътироз билдирадиган ва у гуноҳда айблайдиган сен кимсан? Агар сен айбласанг, у ҳолда Биз сени у гуноҳга мубтало қиламиз".

Шунинг учун бирор мусулмоннинг айбини фош қилиш ёки гапириш ва уни тарқатиш жуда оғир гуноҳдир.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


Охиратда энг кўп надомат қилувчи инсонлар ўтказган умрларига надомат қилувчилар бўлади, ҳатто жаннатга кирсалар ҳам! Жаннатда бир даража билан бир даражанинг орасида фарқнинг сабаби бир оят қироати, ёки бир тасбеҳ, бир таҳмид ёки бир таҳлил айтиш бўлади... Аллоҳ билан ўзаро тижорат қилганга эса ҳад-ҳудуд бўлмайди...
Аллоҳ, Аллоҳ умримизни қолган қисмини ғанимат билишга муваффақ эт!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишиларнинг яхшиси умри узун бўлиб, амали чиройли бўлганидир», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Аллоҳим, қолган умримизни бизга баракали қилишингни сўраймиз...
Аллоҳим, вақтларимизга ва амалларимизга барака бер.
Аллоҳим, Сендан ҳусни хотима сўраймиз.
Васолли Аллоҳумма ъалаа набиййина Муҳаммад ва ъалаа алиҳи васоҳбиҳи ажмаъийн!

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан жорий йилнинг 23-январь куни ўтказилган сайёр семинар йиғилишидан видео-лавҳа..


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#xasta_qalblar_davosi

📖 Анфол сураси 1-8-оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


#juma

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом вақтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади. Ана шу вақт оралиғида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!
Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума(га ўтар) кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


​​НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛИШ МАСАЛАСИ
#намоз

❓1501-CАВОЛ: Мен ҳозирда чет давлатда даволанмоқдаман. Неча кунда ватанга қайтишим аниқ бўлмагани учун намозларимни қаср қилиб ўқиётган эдим. Бугун келганимнинг ўн еттинчи куни. Бугун шифокор мени текширгач, тўрт кундан кейин уйга қайтишимни айтди. Бу ҳолатимда ҳам қасрни давом эттираманми ёки намозларимни тўлиқ ўқишга ўтайми? Чунки келган кунимдан ҳисоблаганда йигирма бир кун турар эканман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ҳолатда қаср ўқишни давом эттирасиз. Қайтиш кунингиз ноаниқ бўлгани учун қаср ўқиб тўғри қилгансиз. Қайтиш кунингиз аниқ бўлгани билан у ўн беш кундан кам бўлгани учун кейинги кунлар ҳам қаср қилаверасиз. Агар шифокор сизга, яна 15 кун турасиз, кейин уйга қайтасиз, деганда, ўша вақтдан бошлаб тўлиқ ўқишга ўтар эдингиз. Чунки китобларимизда мусофир инсон бир жойга бориб, у ерда ўн беш ва ундан кўп кунлар туришни қасд қилмагунича намозларини қаср қилади. Қасд қилгандан кейин тўлиқ ўқишга ўтади, дейилади. (“Мухтасари Қудурий” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


ҲАЛОЛ РИЗҚ

Бир кун Али (р.а) бозорга кириб кетаётса, эшик тагида турган юпун, бечора бир одамни кўриб қолибди.
Унга ёрдам бергиси келибди.
Садақа бериб уялтиргиси келмабди ва "Мана бу жабдуғни бозорга кириб чиққунимча ушлаб тур, чиқиб ҳаққингни бераман" дебди.
Ҳаққига беш танга беришни ният қилибди. Лекин, бозордан чиқса, ўша одам йўқ. Афсусланибди ва шеригини бозорга, бошқа жабдуғ олиб келишга жўнатибди.
Бозордан бошқа жабдуғ олиб келишибди. Беш тангага. Не кўз билан кўрсаки, бу ўша ўзи боя, ҳалиги одамга бериб кетганининг айнан ўзи эди.
Хуллас, 5 танга ўша одамнинг белгиланган ризқи эди. Фақат у бу ризқни ҳалол эмас, ҳаром йўл билан топишни ихтиёр этди.

Ҳар доим олдимизда икки йўл туради: харом ёки халол! Ҳар қайси йўлни танламанг, ризқингиз ўзгармайди.
Танлаётган йўлингиз эса охиратингизни ўзгартиради.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi


Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ қадри баланд Қадрдонлар Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Бугун ҳафтанинг жума куни
24-январь 2025 мелодий йил
24-Ражаб 1446 ҳижрий йил

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

Аллоҳ таоло ушбу кунни хайру баракотидан насиб айласин ва гуноҳларимизни мағфират қилсин!

🔗Улашинг: @Xonobodziyo_uz


#намоз_вақтлари

(Андижон вилояти, Хонобод шаҳри)

📆 ҳ. 1446 йил 24-Ражаб
📆 м. 2025 йил 24-январь

АЗОН ВАҚТЛАРИ;

🕓Бомдод 06:00
🕐Пешин   12:30
🕟Аср         15:30
🕢Шом       17:15
🕗Хуфтон   18:35

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:

🕔 Бомдод 06:40
🕐 Пешин   12:45
🕟 Аср         15:40
🕢 Шом       17:15
🕗 Хуфтон   18:45

Обуна бўлинг:➡️ @Xonobodziyo_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#hadis #salavot #juma
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".


☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

#juma #salovat #duo
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 МЎЪМИН ЯХШИЛИКЛАР ТИМСОЛИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

 Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#duo

Ким шундай дуо қилса, дуоси қабул бўлади


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّه لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ .
деяётганини эшитиб: "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у билан дуо қилса, дуоси ижобат бўладиган ва у билан сўраса, бериладиган Аллоҳнинг улуғ исмлари билан сўради", дедилар (Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Аҳмад, Ибн Можа ривояти).

Ўқилиши:
Аллоҳумма инний асалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа иллаа анта ал-аҳаду ас-сомаду аллазий лам ялид ва лам юлад ва лам якунлаҳу куфуван аҳад.

Маъноси:
Аллоҳим, Сендан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлиги, Ўзинг яккаю ёлғизлигинг, беҳожатлигинг, туғмаган ва туғилмаган ва Сенга ҳеч бир нарса тенг келолмайдиган Зот – Аллоҳ эканингга иймон келтириб сўрайман.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


🗣“ВАҚФ” ФОНДИНИНГ КЕЛГУСИ ФАОЛИЯТИГА ДОИР МУҲИМ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

✅Шу йил 22 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Фонднинг ўтган йилдаги иш фаолияти ҳисоботи, хайрия ишлари кўлами ва келгусидаги истиқболли дастурлари кўриб чиқилди.

💬Сўзга чиққан нотиқлар Фонд томонидан кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш, хусусан, камбағал оилалар фарзандларини касб-ҳунарга ўргатиш, беморларни даволаш, ногиронларни реабилитация қилиш, ўқув юртларида ўқиётганларнинг тўловларини қоплаш ва ёрдамга муҳтож инсонларга озиқ-овқат, кийим-кечак, маиший техникалар улашиш борасида қилинган салмоқли ишларни юқори баҳоладилар.

😄Айниқса, турар жойга эҳтиёжи бўлган фуқароларга тўлиқ жиҳозланган уйлар қуриб берилгани, ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар учун болалар боғчаси, тикув, қандолат цехлари, сартарошхона, нонвойхона ва ўқув марказлари фойдаланишга топширилгани, бепул тиббий кўрикдан ўтказилгани, ёрдамга муҳтож оила фарзандларига ўқув қуроллари тарқатилгани ва чекка ҳудудларда қудуқ қазиб, сув чиқариш ишлари амалга оширилгани ҳамда ўқув марказлари, тиббиёт муассасалари ва хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ҳам эътироф этилди.

📝Шунингдек, Фонд олдида турган муҳим вазифалар, 2025 йил учун даромад ва харажатлар сметаси, ишлар режаси ва истиқболли дастурлар лойиҳалари йиғилиш иштирокчилари томонидан муҳокама қилинди.

💬 Муфтий ҳазратлари Фонднинг келгуси фаолиятида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, меҳр-мурувват тадбирлари салмоғини ошириш ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда хайрия лойиҳаларини ривожлантириш кабиларни таъкидладилар.

📝Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов Фонд фаолиятини оммалаштириш, кўчмас мол-мулклардан самарали фойдаланиш, хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш ва маблағлар айланмасида шаффофликни таъминлаш кабиларга урғу қаратди.
💬 Йиғилишда тегишли қарорлар қабул қилинди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Шоядки, Аллоҳ таоло мўминнинг дунёсидан олгани билан унинг охирати бино бўлар...

🔻Изоҳ: Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло, эй ўлим фариштаси, сен бандамнинг фарзандини, кўзининг қорачиғини, қалбининг самарасини, жонини олдингми», дейди. Фаришта «Ҳа», дейди. Аллоҳ «У нима деди», деб сўрайди. Фаришта «Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейди. Шунда Аллоҳ таоло «Жаннатда унга бир уй бино қилинглар ва «Ҳамд уйи», деб номланглар, дейди», дедилар».

Имом Термизий ривояти.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#xasta_qalblar_davosi

📖 Аъроф сураси 196-206-оятлар

👤
Шайх Алижон қори

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz


​​БЕТАҲОРАТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

❓1500-CАВОЛ: Мен умрада бир кишини аравада тавоф ва саъй қилдирдим. Саъй ҳам қилиб бўлганимиздан кейин аравадаги одам иккинчи тавофдан кейин ухлаб қолганини айтди. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратли бўлиш тавофда вожиб, саъйда суннат ҳисобланади. Шунга кўра саъйда жиноят йўқ, аммо тавофни бетаҳорат қилиш жиноятдир. Саволдаги кўринишда, аравадаги киши ухлаб қолгани сабабли тавофдаги беш айланани бетаҳорат бажарган. Бу жиноятни тўғирлаш учун таҳорат билан ўша беш айланани қайта бажаради. Бунда янги эҳром шарт эмас. Бунинг иложи бўлмаса ҳарам ҳудудида битта қўй сўйдиради (“Раддул-муҳтор”, “Ғунятун-носик” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

17 last posts shown.