#Кун_ҳадиси
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта банда агар намозга турса, барча гуноҳлари олиб келиниб, боши ва елкасига қўйилади. Ҳар гал рукуъ ва сажда қилганида, ундан гуноҳлар тўкилади», дедилар.
Ибн Ҳиббон ривояти.
Изоҳ: Абу Исҳоқ Сабиъий айтадилар: “Намоз менга оғирлик қилди, заифлашиб қолдим, кучим кетди. Бугун намозга туриб, Бақара билан Оли Имроннигина ўқий олдим, холос”.
Ибн Журайж шундай деганлар: “Мен Атодан ўн саккиз йил ажралмадим. У киши ёшлари катта бўлиб, заифлашиб қолганларидан кейин ҳам намозда тик турган ҳолда Бақара сурасидан 200 оят ўқир эдилар. Буни ўқиш асносида умуман қимирламас, заррача ҳаракат қилмас эдилар”.
🔗@xojabuxoriy 📝– диний-маърифий канал!
🎞 Youtube | 💻Instagram |
—————————————————
📝 Facebook |🌐Xojabuxoriy.uz
https://xojabuxoriy.taplink.ws