#fan_oylik #xatoba
“Масжид ва унга тегишли масалалар” “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида
2025 - йил феврал ойи
“Хатоба” фани ойлиги этиб белгиланган. Мазкур фан ойлиги доирасида таълим муассасасининг
3-курс талабалари билан фан ўқитувчи
Ў. Маҳмудов ва “Хожа Бухорий” жомеъ масжиди мутаваллиси масжид ва унга боғлиқ масалалар ҳамда масжид фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳужжат юритиш масалалари бўйича амалий дарс ўтиб бердилар.
Фан ойлиги доирасида ўтказилган ушбу амалий дарси “Хожа Бухорий” жомеъ масжидида ўтказилди. Фан ўқитувчиси Ў. Маҳмудов талабларга масжид одоблари, хутбага тегишли масалалар, имом хатибнинг жума ва бошқа намозларда маъруза қилганда эътибор бериши лозим бўлган муҳим жиҳатлари, хутба вақтидаги имомнинг ҳолати, асо, саллага оид фиқҳий масалалар, минбарда туриш ва бошқа ҳолатлар бўйича амалий тарзда тушунтириб берди.
Бундан ташқари талабаларга масжид мутаваллиси
П. Расулов масжид фаолияти билан боғлиқ ҳужжатлар ва уларнинг юритилиши бўйича амалий тушунчалар берди. Жумладан никоҳномани қайд қилиш, даромадлар ва харажатлар дафтари, касса крим ордерларини қайд қилиш журнали, молиявий ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатлар бўйича талабаларга тушунчалар берди.
🔗
@xojabuxoriy 📝–
диний-маърифий канал!🎞
Youtube | 💻
Instagram |
—————————————————
📝
Facebook |🌐
Xojabuxoriy.uzhttps://xojabuxoriy.taplink.ws