БЕРУНИЙДА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон ХДП Беруний туман кенгаши ва Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги партия гуруҳи билан биргаликда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишга қаратилган “Соғлом она – соғлом оила” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Беруний туман кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Низамаддин Абаев, “Озод ОФЙ” бошланғич партия ташкилоти аъзолари, “Озод” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги жойлашган қишлоқ врачлик пункти масъул ҳодимлари ва ҳудуд аҳолиси иштирок қилди.
Ўтказилган амалий тадбирда давомида хотин-қизлар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касалликларни олдини олиш бўйича шифкорлар томонидан тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, касаллиги аниқланганларга даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/xdp_qr