ХЎЖАЙЛИДА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
Хўжайли туманида Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Хўжайли туман кенгаши ва Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгашидаги партия гуруҳи билан биргаликда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишга қаратилган “Соғлом она – соғлом оила” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Хўжайли туман кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутати, партия гуруҳи аъзоси Н.Примбетова, “Хўжайли поликлиника” бошланғич партия ташкилоти аъзолари, Хўжайли тумани 3-сонли Оилавий поликлиника масъул ходимлари ва ҳудуд аҳолиси иштирок қилди.
Ўтказилган амалий тадбир давомида 150дан ортиқ хотин-қизлар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касалликларни олдини олиш бўйича шифкорлар томонидан тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, касаллиги аниқланганларга даволаниш учун йўлланмалар ва дори-дармонлар берилди.
Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/xdp_qr