****
Муҳтарам шифокор,
давономага
нега табассумни ёзиб бермайсиз?
Нега гуллар, йўллар, боғлару тоғлар,
китоблар тавсия қилиб турмайсиз?
Нега муҳаббат йўқ давономада,
нега узрлар йўқ, хуш изҳорлар йўқ?
Нега шинамгина кутубхонада
китобни унутар гул дийдорлар йўқ?
Исмимиз,
ёшимиз,
касбимиз муҳим,
телефон рақам ҳам чиқмайди эсдан.
Рўзғору хешлар ҳам ўтилмас четлаб,
Нега бундоқ кўнгил сўралмас биздан?
Ҳаммасини ёзинг, жаноб шифокор,
Кўпайсин кўнгилни сўрайдиганлар.
Кўп ахир дунёда, кўнгилга эмас,
одамлар гапига қарайдиганлар.
Чунки сиз расмийсиз, кўнгил норасмий,
ёзилмаган қонун бўлимларида.
Айбланг кўпларни не туйғуларнинг,
не-не кўнгилларнинг ўлимларида.
Табассумни ёзинг давономага,
Ёзинг: дил ва руҳ ҳам муҳим органлар.
Ёзинг, зора шунда амал қилсалар
ёр билан сиёсат олиб борганлар.
©Ирода Умарова
@wwwesdalikuz
Муҳтарам шифокор,
давономага
нега табассумни ёзиб бермайсиз?
Нега гуллар, йўллар, боғлару тоғлар,
китоблар тавсия қилиб турмайсиз?
Нега муҳаббат йўқ давономада,
нега узрлар йўқ, хуш изҳорлар йўқ?
Нега шинамгина кутубхонада
китобни унутар гул дийдорлар йўқ?
Исмимиз,
ёшимиз,
касбимиз муҳим,
телефон рақам ҳам чиқмайди эсдан.
Рўзғору хешлар ҳам ўтилмас четлаб,
Нега бундоқ кўнгил сўралмас биздан?
Ҳаммасини ёзинг, жаноб шифокор,
Кўпайсин кўнгилни сўрайдиганлар.
Кўп ахир дунёда, кўнгилга эмас,
одамлар гапига қарайдиганлар.
Чунки сиз расмийсиз, кўнгил норасмий,
ёзилмаган қонун бўлимларида.
Айбланг кўпларни не туйғуларнинг,
не-не кўнгилларнинг ўлимларида.
Табассумни ёзинг давономага,
Ёзинг: дил ва руҳ ҳам муҳим органлар.
Ёзинг, зора шунда амал қилсалар
ёр билан сиёсат олиб борганлар.
©Ирода Умарова
@wwwesdalikuz