Ўзбекистонликлар 8 март муносабати билан неча кун дам олади?
Ўзбекистонда 8 март — Хотин-қизлар куни шанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 10 март, душанба кунига кўчирилади. Ҳафтасига 5 кун ишловчилар 8, 9 ва 10 март кунларида дам олади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун эса фақат шанба ва якшанба дам олиш куни бўлади.
Ҳафтасига беш кун ишловчи ўзбекистонликлар 8 март — Хотин-қизлар байрами муносабати билан кетма-кет уч кун дам олади. Бу Камбағаллик ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган 2025 йилги иш вақти тақвимида назарда тутилган.
Меҳнат кодексида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган.
Бу йилги Халқаро хотин-қизлар куни шанбага тўғри келиши муносабати билан дам олиш куни 10 март, душанбага кўчирилади.
Шу тариқа, ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 3 кун дам олади:
- 8 март, шанба — байрам;
- 9 март, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
- 10 март, душанба — кўчирилган дам олиш куни.
Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун фақат шанба ва якшанба дам олиш куни бўлади, 10 март, душанба иш куни ҳисобланади.
Манба: kun.uz
👉Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!