Forward from: Bosh prokuratura
Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан “Ўзсувтаъминот”
АЖ масъуллигида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ижроси ўрганилмоқда.
Хусусан, жорий ўрганишда Саудия тараққиёт ва ОПЕК жамғармалари иштирокидаги “Косон ва Муборак туманлари марказлари ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ерости сув конидан сув олиш қувурларига яқин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида “Шаҳрисабз-Чироқчи” магистрал ичимлик суви тармоғини қуриш объекти жойига чиққан ҳолда. кўздан кечирилди.
Ушбу объектда лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳачи ташкилот “Libanconsult AGM” томонидан паралель олиб борилмоқда ва
пудратчи Туркиянинг “Faysel insaat tesstil gda lojistik hizmetleri
sanayi veticaret limited sirketi faysel construction LLC” компанияси томонидан 5 296 метр сув қувури тортилиб, 2 733 метр қувур гидравлик синовдан ўтказилган.
Қайд этиш жоизки, мазкур объектда ичимлик суви қувури тортиш ишлари аҳоли хонадонлари ва автомобиль қатнов йўли туташган жойда олиб борилаётганлиги, аҳоли томонидан экилган дарахтларни кўчириш, автомобиль қатновини чеклаш зарурати юзага келганлиги ва бошқа сабабларга кўра, лойиҳани ишга тушириш тармоқ жадвалидан бир ярим ойга кечикмоқда.
Ўрганишларда ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан тушунтириш ишлари ўтказилди ва қурилиш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида қўшимча 2 та махсус техника ҳамда 20 дан ортиқ қурувчи усталар жалб этилиши таъминланди.
Масъулларга белгиланган тармоқ жадвалларига риоя қилган ҳолда ишларни давом эттириш, ўзлаштирилган маблағларни ҳисоботларда тўлиқ акс эттириш ҳамда қурилиш жараёнларида юзага келадиган муаммолар ҳақида зудлик билан Республика штабига маълумот тақдим этиш юзасидан топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бу борада ўрганишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook