Институт профессор-ўқитувчилари ва делегацияси ўз тажрибаларини баҳам кўриш ва бошқа мамлакатларда Ўзбекистон тиббиётининг ютуқларини намойиш этиш мақсадида халқаро конференцияларида ҳам ўз маърузалари билан фаол иштирок этиб келмоқдалар.
2024 йил Бухоро давлат тиббиёт институти учун инновациялар ва янги технологияларни жорий этиш йили ҳам бўлди. Институт клиникасида халқаро ҳамкорлик доирасида юқори технологик операцияларни ўтказиш ва жорий этиш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. БДТИ клиникаси хирургия бўлимида, умумий хирургия кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан навбатдаги юқори технологик операция-Лапароскопик холесистектомия амалиёти бажарилди. Исматов Жамшед, Ҳикматов Жасур, пластик хирург Тўраева Маликалар томонидан Россиялик мутахассис (Краснодар шаҳри) билан ҳамкорликда ўпка, трахея ва кўкс оралиғидаги хирургик касалликларда юқори технологик операцияларни ўтказилди. Бу технологиялар, касалликларни аниқлаш ва даволашда самарадорликни оширишга имкон берди. Телемедицина соҳасида ҳам институт қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Бу масофавий тиббий хизматларни кўрсатиш имконини бериб, беморлар учун қулайлик яратди. Халқаро ҳамкорлик орқали олинган тажрибалар, телемедицина хизматларини янада такомиллаштиришга ёрдам берди. Симуляция марказига институт ҳамкори бўлган марҳум Паван Aбраҳам томонидан 25000 AҚШ долларига ҳомийлик асосида симуляцион симулятор ва муляжлар тақдим этилди. Бу марказда талабалар амалий кўникмаларни ривожлантириш учун замонавий симуляторлардан фойдаланиб келишмоқда
Бундан ташқари институт 2024 йилда иккита халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтди. Aбу Aли ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтига Жаҳон тиббий таълим федерацияси(WФМЭ)нинг 12 нафар экспертлари институтни халқаро аккредитациядан ўтказиш мақсадида ташриф буюришди. Экспертлар гуруҳи 3 та таълим йўналиши бўйича институтдаги мавжуд бўлимлар ва кафедраларнинг керакли ҳужжатларини таҳлил қилишди. Экспертлар таркиби Қозоғистонлик, Венгерялик ва Ўзбекистонлик тиббиёт муассасаси ходимларидан иборат экспертлар 9 та стандарт юзасидан соғлиқни сақлаш соҳасида институтинг таълим дастурларини аккредитация қилиш ва тиббий таълим муассасасининг мақоми, ташкилий-ҳуқуқий шакли, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, таълим сифатини таъминлаш тизимини ташқи баҳолашди. Иккинчи халқаро аккредитация Иордания Ҳошимийлар подшоҳлиги Олий таълим ва илмий тадқиқот вазирлиги томонидан институционал аккредитация ўтказилган бўлиб, бунда институт профессор-ўқитувчилари салоҳияти, институт моддий-техник базаси, талабаларга яратилган шароитлар бевосита ўрганилди.
Бухоро давлат тиббиёт институти халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни режалаштирмоқда. Келажакда институт, қуйидаги йўналишларда ишлашни мақсад қилмоқда. Жумладан, Янги ҳамкорликлар: Халқаро тиббиёт муассасалари билан янги ҳамкорликлар ўрнатиш ва мавжуд алоқаларни кучайтириш. Бу, ўз навбатида, билим ва тажриба алмашишни янада кенгайтиради. Инновацион лойиҳалар: Янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш орқали тиббиёт соҳасида янги ютуқларга эришиш. Бу лойиҳалар, касалликларни даволаш ва профилактика қилишда янги усулларни қамраб олади. Халқаро конференциялар: Ҳар йили халқаро илмий конференциялар ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу тадбирлар, тиббиёт соҳасидаги муҳим масалаларни муҳокама қилиш ва янги илмий ютуқларни баҳам кўриш учун муҳим платформа бўлади. Талабаларни ўқитилиши: Талабалар учун халқаро алмашинув дастурларини кенгайтириш ва уларнинг имкониятларини ошириш. Хорижий талабалар географияси ва сонини кенгайтириш. Бу ўз навбатида институтнинг молиявий барқарорлигини ошириш билан бирга мамлакатимизга инвестицияларни жалб қилишга ёрдам беради.