Бухоро шаҳрида кенг кўламли тиббий кўрик ўтказилдиБугун Бухоро шаҳридаги О.Хўжаев маҳалласида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва касалликларни эрта аниқлаш мақсадида кенг кўламли сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрикда Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги муассасалар ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмасида фаолият юритувчи 15 нафар малакали мутахассис иштирок этди. Фуқаролар мобил офтальмологик поликлиника, мобил проскан аппарати ва мобил донорлик бригадаси имкониятларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, ижтимоий ётоқхонада ўтказилган тиббий кўрик давомида мутахассислар хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг яшаш шароити ва тиббий-ижтимоий ҳолати яхшиланишига алоҳида эътибор қаратдилар.
Тадбир доирасида 980 нафар аҳолининг 327 нафари тиббий текширувдан ўтказилди. Уларнинг 232 нафари 18 ёшдан катта шахслар, 7 нафари 1 ёшгача бўлган чақалоқлар, 88 нафари эса 18 ёшгача бўлган болаларни ташкил этди. Шунингдек, 191 нафар туғруқ ёшидаги аёллар ҳам тиббий текширувдан ўтказилди.
Текширув натижаларига кўра, 325 нафар беморда жами 391 та турли хил касалликлар аниқланди. Мазкур ҳолатлар бўйича беморлар назоратга олиниб, уларнинг саломатлигини тиклаш учун зарур чоралар кўрила бошланди.
Шунингдек, тиббий кўрик давомида 20 нафар беморга ташкилотчилар томонидан бепул дори-дармонлар топширилди. 4 нафар бемор эса имтиёзли жарроҳлик амалиётига йўналтирилди.
Мазкур тиббий кўрик аҳолининг саломатлигини яхшилаш ва касалликларни эрта аниқлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бундай тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, тиббий кўрик эртага ҳам шу манзилда давом этади.➡️ Бухоро тиббиёти