БЕЛГИЯЛИК ТУРИСТ ХОТИН ТОШКЕНТДА ЗЎРЛАНДИ
“Агар жамиятда жиноят ва зўравонлик жазосиз қолар экан бу мамлакат бир бирини тишлаб парчаламоқчи бўлган йирқич ҳайвонлар аренасига айланади”. Нобел соврини олган ирланд ëзувчиси Джордж Бернард Шоунинг бу гапи сизга бугун айтиб бермоқчи бўлган ҳикоянинг ўқ чизиғидир.
2024 йилнинг 5 июлида 16 яшар ўғли билан Тошкентгаайланишга келганида зўрланган Белгия ватандоши 42 яшар Нурай хоним ўз саëҳатини даҳшатли туш каби унута олмайди. Нурай хоним учун Тошкентда бир хонага қамаб қўйилиб калтакланиб сексуал зўрлангани битта шок бўлса бу жиноятга Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари панжа орасидан қарагани иккинчи шок бўлди.
АДОЛАТ ИСТАГИ
Мана 9 ойдирки Нурай хоним уни зўрлаган золимни жазолаш учун Ўзбекистондаги ўнлаб идораларга ариза ëзиб самара олмади. Прокуратура, Ички ва Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги хизматига ëзилган аризалар бир ерга тўпланса бир сандиқ бўлади.
Жорий йил октябр ойида Нурой билан учрашиб дардини тинглаган Белгия қироллиги Ташқи ишлар вазири ўзининг Ўзбекистондаги ҳамкасб дипломатларига бу зўрланиш воқеасини етказиш ваъдасини берди.
Ўзбекистпн ҳудудида чет эл ватандоши яна бир чет эллик тарафидан бир хонага қамаб зўрланди ва бу жиноятнинг усти ўртилди.
Туризм истиқболли соҳа дея белгиланган Янги Ўзбекистонда турист хотиннинг жинсий зўравонлик нишони бўлгани ва ИИБ терговчилари бу жиноиятни бости бости қилгани мамлакат имиджи учун ëмон сигнал эканлигини Элтуз суҳбатлашган ўзбек дипломатлари эътироф қилди. 27164 рақамли ариза.
Элтуз ҳужжат, гувоҳлар кўрсатмаларига таяниб жорий йилнинг 15 июлида Тошкентнинг Юнусобод туманида юз берган ҳодиса тафсилотларини ўрганди.
Элтуз мухбири Юнусобод ИИБдаги шакл икки китобига қайд қилинган 27164 рақамли ариза билан танишди. Қайд қилинишича Белгия қироллиги ватандоши Нурай Тошкент шаҳар Юнусобод туман 25 дом 28 МСГ Туркистон манзилида Туркия ватандоши Камолиддин Чўқа тарафидан калтакланиб зўрлангани ҳақида шикоят қилинган. Шикоят ортидан Юнусобод ИИБ терговчиси катта лейтенент Эшбоев терговгача текширув ўтказиш учун вазифалантирилган.
ЗЎРАВОН БИЛАН ТИЛ БИРИКТИРГАН ТЕРГОВЧИ
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик химатига ëзилиб ушбу идора тарафидан 2024 йилнинг 14 августида кирим қилинган аризада эса Шайхонтоҳур ИИБ терговчиси Хусан Азимов сексуал зўрваонликда гумон қилинган Камолиддин Чўқа билан “тил бириктириб” “далиллар етарли бўлмагани учун” иш бости бости қилингани баëн қилинган.
Белгия ватандоши Нурай хоним имзо чеккан бу хатга унинг калтакланган бадани акс этган фотосуратлар илова қилинган. Сексуал зўравонликдан бир кун ўтиб олинган бу суратлар Элтузда ҳам бор.
ЗЎРЛАНГАН ТУРИСТ ҲАСРАТИ
Элтуз мухбири Тошкентда зўрлангани иддао қилинган Белгия ватандоши Нурай хонимни қидириб топиб суҳбатлашди. Нурай хонимга кўра¸ икки йил олдин унга Тошкентдаги “Абу Сахий” бозорида шарф сотадиган Камолиддин Чока исмли Туркия ватандоши инстаграмдан мактуб ëзади. Камолиддин ўз мактубини ҳадис ва оятлар билан безаб диндор¸ номозхон эканини урғулаб Нурай хонимга эҳтиром изҳор қилади.
Гапни қисқаси, Тошкентда тужжорлик қиладиган бу рижол Белгиялик ëши катта ва эрдан ажраган бир болали хонимни диний форточка орқали ўраб ўзига мойил қилади. Нурай хоним 16 яшар ўғлини олиб, жорий йилнинг 5 июл куни Тошкентга келиб меҳмонхонага жойлашади. Унинг инстаграмдаги таниши келиб жойномозу тасбеҳлар ҳадя қилиб, ҳадис ва ривоялар айтиб меҳмон кўнглини олади. 10 кун ўтиб ўзидан мўмин мусулмонни ëққан Камолиддин Нурай хонимни кунлик ижара уйга чақиради.
“Бу ëз Ўзбекистонга борганимда Камолиддин Чўка 15 июль куни футбол томоша қиламиз дея мени ўзи бир кунга ижарага олган уйга чақирди. Ўзини Камоллиддиннинг дўстиман деб атаган Мурод исмли таксичи мени ўзининг машинасида олиб кетди. Мусофир юртда бўлганим учун ҳар эҳтимол дея бу машиниани суратга олиб қўйдим. 75 F178 KA номерли қора машина мени Тошкент шаҳри, Юнусободтумани, 6-даҳа, 28/25-уйга олиб борди. Камолиддин Чўқа ўша уйда эди. Футбол кўрдик.