ЛАЙК ГАДОСИНИНГ УЗРИ
"Дадамни ураман" деб ижтимоий тармоқларга видео жойлаган рижол узр сўраб чиқди.
Блогер Санжар машҳурликка эришишнинг энг тубан йўлини танлади. Эски сценарий бу. Бирови лайк йиғаман деб эрига яна бир хотин олиб беради, бошқаси қиз чақалоқни ахлатга ташлайман дейди, буниси отасини урмоқчи.
Бундай тавияларга 15 сутка ёки узр маросими жуда енгил жазо. Интернетда инсонни уриш, ўлдириш ва ҳар қандай бошқа зўравонликни оқлаган, тарғиб қилганларга нисбатан катта жарима ва интернет фаолиятини чекловчи қонун ишлаб чиқиш зарур.
Янги сайланган Қонунчилик палатаси ҳеч бўлмаса шу масалага эътибор қаратадими?