Ўзбек ширкатлари бетини без қилиб ўриснинг уруш ғилдирагини мойлаб ëтибди.
Ўзбекистоннинг Uzstanex ширкати Россия билан алоқалари туфайли АҚШ молия вазирлиги “қора рўйхат”га тиркалди.
Ўзбекистоннинг Uzstanex ширкати Европадан ўз номига дастгоҳлар олиб келиб, сўнгра уни Хитойнинг Shanghai Winsun фирмаси орқали санкцияларни айланиб ўтиб Россияга етказиб бериб турган.
Россия ўзи ботган ботқоққа Янги Ўзбекистоннни вассалларига қўшиб тортиб кетмоқда.
2023 йилда АҚШ, ЕИ ва Япония Ўзбекистоннинг икки ширкати “Alfa Beta Creative” МЧЖ ва “GFK Logistic Asia” МЧЖни санкцияга тортганди.
Бу ўзбек фирмалари босқинчи Россия мудофаа саноати учун Ғарбда товарлар харид қилишга урингани учун санкцияларга учраган.
2023 йилда АҚШ Савдо вазирлиги Тошкентда жойлашган “Мвизион” МЧЖга нисбатан санкциялар қўллади. Ширкат электрон ва телекоммуникация жиҳозлари ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмлари билан улгуржи савдо қилади.
2022 йилда АҚШ Ўзбекистоннинг “Promcomplektlogistic” номли хусусий ширкатини ҳам “қора рўйхат”га тиркаган эди. У Россиянинг “Радиоавтоматика” ширкати билан яқин алоқада бўлгани ва Россия ҳарбий саноат комплекси учун электрон компонентлар етказиб бергани айтилади.
Россиянинг Украинага босқинига икки йил тўлиши ва рус мухолифатчиси Алексей Навалний ўлими муносабати билан АҚШ Россиянинг шерикларига қарши янги санкциялар киритди.
Бу қора рўйхатда Polarstar Logistics ва унинг Тошкентдаги ваколатхонаси ҳам бор.
23 октябрда АҚШ молия вазири Жаннет Йелен
“Биз Кремл ҳарбий машинасининг ишлашига ёрдам бераётганлар, жумладан Россияга жуда муҳим товарларни етказиб бераётган учинчи мамлакатлардаги воситачиларга қарши янги кучли санкцияларни эълон қиламиз”, деган эди.
Вазир АҚШ томонидан санкциялар қўлланган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилаётган молия муассасалари АҚШ молия тизимидан узиб қўйилишини айтди.