Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси катта суриштирувчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Шовот туманида яшовчи фуқарони ваколатли ҳамкасблари орқали МИБ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.