Кечир амма (59)
«Кечирасизлар, мен рус тилида гапираман, лекин қўшиқни озарбайжонча айтаман. Бу қўшиқ менга Бокуни эслатади. Қўшиқ ой нурида ўз севгилисини кўрган маъшуқ монологидир»
Анна жаззоб ва айни пайтда кибор тарзда роял олдидаги юмалоқ стулга ўтирди. Қўлларини роялнинг оқ ва қора клавишларига қўйиб, бошини илкис силкитди. Сариқ сочлар шалола каби елкасини қоплади. Бармоқлар клавишлар бўйлаб югурди. Ўйноқи мелодия янгради.
Анна секин, аммо ширали овоз билан куйлай бошлади.
Мен сани гўрдим.
Ой ишиғинда
Гўнглимни вардим
Ой ишиғинда
Тез галди ҳижрон
Ой ишиғинда
Ўлмаса ҳасрат
Гулсин муҳаббат
Яна гал биза
Ой ишиғинда..
Бокудан Теҳронга кўчиб борган санъатчилар оиласида ва санъатчилар яшайдиган сарчашма кўчасида туғилиб Гугуш номи билан дунëга майдон ўқиган Фоига Оташиннинг дардли қўшиғи Белдерсойдаги «Тибет шомонлари» меҳмонхонхонасига йиғилган башанг оломонни ром қилган эди.
Одатда ғала ғовур бўладиган зал аҳли нафасини ичга ютиб, қўшиқ тингларди.
Бу қўшиқ қачондир¸ кимингдир, кимгадир ой нурида мафтун бўлиб боққани ҳақида эди. Қўшиқ тинглаëтган аëлларнинг асл нурли юзи макияж ва упа элик қатламларини ëриб ўтиб намоëн бўлаëтганди. Ҳатто, Ëвшан оғанинг хотини Ойчечак эжанинг кўзи намланди.
Бу ëқимли куй ва ҳузунли қўшиқ одамларга ўзлигини эслатган эди. Энди улар кимнинг қайси брендда кийим кийгани¸ қайси хотин кимнинг икккинчиси экани эмас, балки қачондир ой нурида кўринган азиз одамни, ўша кимнидир армон билан эслашарди.
Қўшиқ эшитаëтган одамлар энди сал яхшироқ ва озгина мехрибонроқ бўлиб қолгандай эди.
Ой ишиғинда (Ой нурида) деган нақорат билан қўшиқ тугади. Аннанинг гўзал бармоқлари роял клавишларини сўнг бор зарб билан чертди. Мусиқанинг сўнг саси тезучар қалдирғочлар каби зал бўйлаб тарқалди. Анна бошини кўтариб ҳузунли табассум билан залга қаради. Зал жим ва карахт эди. Зум ўтмай гулдурос қарсаклар янгради.
Ëвшан оға бир қучоқ оқ атиргуллар дастасини келтириб Аннага берди. Ëвшан оғанинг ëнидаги бола Анна қўлига семизгина конверт тутди. Буюк эҳтимолда конверт ичида эркин конвертланадиган валюта бор эди.
Холли бориб Аннани қучоқлаб олди. Одатда фақат классик овропа мусиқасини эшитадиган Холли бу сафар озарий мусиқаси асирига айланган эди.
Доллар ëмғири
Навбат Queens диско гуруҳига берилди. Юқори частотали овоз ва ритм зални ишғол қилди. Рангли чироқлар ўчиб ëнар ва ҳамма рақсга тушарди. Ялтироқ қоғозларни залга пуфлаб берадиган замбарак ишга тушди. Шу ердаги йигитлардан бири бир пачка беш мингталикни замбаракка солиб сочворди. Ëвшан оға бўлса бир пачка долларни замбарак ичига солди. Пуллар зал бўйлаб чирпирак бўлиб учди.
Барча - девондагилардан тортиб¸ деҳқонободликлар¸ домлаю дардисарларгача - бу пул ëмғиридан пой олиш учун талпинарди. Худди йилар давомида ëмғир кўрмаган Қорақумдаги қабила осмондан ëға бошлаган ëмғирдан қанча завқланса, зал аҳли ҳам доллар ëмғиридан шунча жазавага тушарди.
Уч марта ҳаж қилган битта ашулачи опа ерларда эмаклаб пул териб тўплаб, эмчак халтасига соларди. Битта артс қиз этагига пул тўлдириб кўтариб олган ва яланғоч қорни ва иштони кўрингани унга барибирдай эди.
Ҳўкиз кўзи
«Кетдик бу ердан» деди Анна Холлининг қулоғига шивирлаб. Улар оломон ичидан зўрға лифт олдига бориб, тепага кўтарилишди. Хонага кирган Холли оëқ кийими ва жўропларини ечди. Душга кириб оëқларини иссиқ сувга чайди. Чарчаган оëқлар ором олди. Анна қирмизи шароб шишасини олиб қадахларни тўлдирди. Туркиянинг Элозиқ узумзорлари кўз ëши бўлган қирмизи шароб шишаси устида Öküzgözü (Ҳўкиз кўзи) деган ëзув бор эди. Шароб ҳирсга тўлган ҳўкиз кўзи каби қип қизил эди.
Холли билан Анна балконга чиқишди. 14 кунлик ой тоғлар орасидан мўралаб бу тунги ошиқларни ўз нурлари билан ойдинлатарди.¸
Мен сани гўрдим.
Ой ишиғинда
Гўнглимни вардим
Ой ишиғинда
Давоми бор