#Хива_шаҳар
#Депутатлар_фаолиятидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги Фармонида «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш тўғрисидаги таклиф маъқулланганлиги қайд қилинган. Дастур 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб «Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият» тамойили асосида амалга оширилиши кўзда тутилган. Тамойиллардан бири сифатида давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш белгиланган ва унда ҳудудларни жадал комплекс ривожлантириш дастурларини босқичма-босқич амалга ошириш кўзда тутилган.
Ушбу фармонда белгиланган вазифаларни амалга ошириш, аҳоли муаммоларини ечиш ва сайловолди ваъдаларни бажариш мақсадида Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашига O’zLiDePдан сайланган депутат Алишер Бабажонов ўзи сайланган ҳудудларда мунтазам учрашувлар ўтказиб келмоқда.
Шундай учрашувлар Хива шаҳридаги “Мевастон” маҳалласида ўтказилган вақтда аҳоли томонидан 230 та хонадонга канализация ўтказиб беришда амалий ёрдам бериш сўралган.
Депутатни саъй-ҳаракатлари билан ҳамда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурига асосан ҳудудга бириктирилган Узтрансгаз АЖ ҳомийлигида канализация тармоғи ўтказиш ишлари бошлаб юборилган.
Хозирги кунда 2500 метр канализация тармоқи ўтказилиб 230 та хонадон тармоққа улаш ишлари амалга оширилмоқда.