😎 O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши, Урганч шахар Кенгаши томонидан шаҳардаги Ранч технология университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари мамлакатимиз тараққиёти йўлида хизмат қилади” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
🗣️ Тадбирда сўз олганлар мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад – партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшлар онгида мустаҳкам ватанпарварлик ғояларини шакллантириш, сиёсий фаоллигини оширишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.
✔️ Қизғин бахс мунозараларга бой кечган учрашувда сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 10 нафар ёшлар партия кадрлар заҳирасига олинди ва аъзоликка қабул қилинди.
#uzlidep #xorazm
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг