#Урганч_шаҳар
#Депутатлар_фаолиятидан
#Партия_фаолиятидан
O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ислом Файзуллаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Барно Бердиева, Руслан Сабиров, маҳаллий кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, вилоят ва туманлардаги маҳаллий кенгаш депутатлари билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш ва қонун чиқариш жараёни ҳамда унинг ижросини таъминлашда марказий ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашдан иборат.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек, маҳаллий депутатлар билан жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда қонунлар ва қарорларни муҳокама қилишда ҳамкорлик ўрганиш лозимлиги қайд этиб ўтилди.
Учрашувда туман кенгашлари депутатлари ҳудудлардаа юз бераётган муаммоларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига етказишди. Жумладан, баъзи ҳудудудларда аҳоли томонидан билдирилаётган муаммолар, жумладан, инфратузилмани яхшилаш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасида, тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак бериш каби йўналишларни янада такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар қайд қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ўз навбатида, қонун чиқариш жараёнидаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида маълумот беришди. Бу, ўз навбатида, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишда, мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва ҳудудлар ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.