#Партия_фаолиятидан
#Янгиариқ_туман
14-ЯНВАРЬ - ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА
O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ва Янгиариқ туман Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларнинг 33 йиллиги ҳамда “14 январ -Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Мудофаа Вазирлигига қарашли “Янгиариқ умумқўшин полигони” да ҳарбий хизматчилар билан биргаликда “Биз янги Ўзбекистоннинг тинчлигини сақлаймиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши депутати Р.Ражапова, O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши депутатлар, партия гурухлари ва сиёсий таьлим билан ишлаш бўлим мудири Қ.Бекметов, O'zLiDeP Янгиариқ туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари -аппарат раҳбари Қ.Ҳайдаров, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Ватанимиз тинчлиги ва ҳимояси барча фуқаролар, энг аввало ўзларини шу юрт фарзанди деб билган ҳар бир инсон учун юксак фахрдир. Юрт ҳимояси тарихнинг турли даврларида барча давлат ва элатларнинг мард ва жасур ўғлонлари учун муқаддас вазифа ҳисобланган. Давлатимизнинг мудофаа қўшинлари ҳар бир мамлакатда асосий фаолият йўналишлари қаторидан жой олиш билан бирга, давлат тинчлиги ва бутунлигини сақлаши учун юрт фаровонлигини таъминлаш мақсадида ўз ҳудудлари чегараларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётлиги ҳусусида фикр юритилди.
Тадбир сўнгида харбий хизматчиларга партиянинг эсталик совғаларини тақдим этдилар.