#Ҳазорасп_туман
#Аёллар_қаноти_фаолиятидан
25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни. Шу муносабат билан O’zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши томонидан 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Аёллар қаноти” бўлими томонидан “Биз зўравонликка қаршимиз!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Мухайё Нуриллаева, туман имом хатиби, туман ФХДЁ ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонликларни олдини олиш, унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган амалий ва самарали ишлар хусусида сўз юритилди.
Хусусан, хотин-қизларнинг гендер тенглигини таъминлаш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги чора-тадбирлар ва уни қўллаш учун асослар, ҳимоя ордерини бериш ва унинг муддатини узайтириш тартиби, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга нисбатан ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳимоя ордерини бериш ҳақида ва туманда бу борада олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.