O‘ZLIDEP NAVOIY VILOYAT | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


O‘zLiDeP Navoiy viloyat hududiy partiya tashkilotining rasmiy kanali.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#OAVda_biz

- Давлатимиз раҳбарининг парламент аъзолари билан уч кунлик мулоқоти Янги Ўзбекистон тараққиётида ҳамда миллий парламент фаолиятида янги даврни бошлаб берувчи тарихий воқеа сифатида катта аҳамиятга эга.


Шахноза Холмахаматова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
ICAPPнинг 12-Бош ассамблеяси йиғилишида ЎзЛиДеП вакиллари ҳам қатнашяпти

Камбоджада “Тинчлик ва муроса сари” мавзуида Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг (ICAPP) 12-Бош ассамблеяси ўтказилмоқда.

Мазкур халқаро конференцияда ЎзЛиДеП вакиллари ҳам қатнашяпти. Унда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Б. Якубов маъруза қилди.

Таъкидлаш жоизки, тўрт кун давом этадиган анжуманда 42 мамлакатдан 57та сиёсий партия ҳамда 200дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Осиё сиёсий партиялари ўртасида мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий ва глобал муаммоларга ечим топишдан иборат.

24 ноябрга қадар давом этадиган анжуман доирасида минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик ва маданий алмашинув каби қатор мавзуларда давра суҳбатлари ва семинарлар бўлиб ўтади.

Камбоджа, шунингдек, Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг (ICAPP) 12-Бош ассамблеясига раислик қилиш билан бирга, Осиё Маданий Кенгашининг учинчи йиғилиши, Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг еттинчи матбуот форумига ҳам мезбонлик қилади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: Aktam XAITOV | rasmiy kanal
☑️ ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги ташаббуслар - атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиётни таъминлашга қаратилган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди. Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Давлатимиз раҳбари бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда 2025 йилга ушбу ном берилиши, бу борадаги ишларимизни янги, янада юксак босқичга кўтаради.

Шу билан бирга Ҳукуматимиз олдига йил номида белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш борасида вазифалар белгиланди. Бунда партиямиз депутатлари ҳам фаол бўлиб, сайловолди дастурида илгари сурилган қатор ташаббуслари асосида ўз таклифларимизни тақдим қиламиз. Бу орқали партиямиз мақсад ва ғояларини амалга оширган бўламиз. 

@a_xaitov


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
XXI asr 47-сон ).pdf
2.8Mb
😎 “XXI asr” газетасининг 21 ноябрь 47 сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:

• Президент эътирофи: Ҳаммамиз халқимизга хизматкормиз!
• Қуйи ва юқори палатада жонли мулоқотлар
• Фракциянинг янги аъзолари нима дейди?
• “Ишбилармон аёл”нинг қўлида гул ҳам бор, пул ҳам...
• Ёшлар ишончли “қанотлар”ми?
• “Қўлбола” ниқоби остидаги балою офатни билмайсизми?
• Муаллим ва зиёлилар нега анекдот қаҳрамонларига айланяпти?

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Аҳолининг турмуш шароити ва саломатлиги яхшиланади

— Президентимиз ўз маърузасида аҳолининг саломатлигини сақлаш ва тиббий хизматларнинг сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Бу борада ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш мақсадига эришиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг қулайлиги ва сифатини ошириш устувор вазифа сифатида қайд этилди. Келгуси йилларда бирламчи бўғинда аёлларни скринингдан ўтказиш ва рақамлаштириш орқали саратон касалини эрта аниқлаш кўрсаткичини ҳозирги даражадан сезиларли ошириш режалаштирилган. Айниқса, эрта ташхис қўйиш кўрсаткичларининг яхшиланиши орқали аҳоли саломатлигини тиклашга бўлган имкониятлар кенгаяди.


🔗 Батафсил

• Севара Убайдуллаева
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар қарама-қаршиликка эмас, конструктив мулоқотга асосланиши лозим

— Бугунги кунда Қонунчилик палатаси вазир номзодларини маъқуллаш бўйича муҳим ваколатга эга. Бу нафақат демократиянинг янада чуқурлашиши, балки давлат бошқарувида депутатлар зиммасига улкан масъулият юклаётганидан далолатдир.


🔗 Батафсил

• Абдулло Аслонов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Эл меҳрини қозонишдан улуғроқ бахт йўқ

Ёшлигимдан депутат бўлишни, одамларни қийнаётган муаммоларга тез ва самарали ечим топишни орзу қилардим. Мана бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, деган юксак номга мушарраф бўлдим. Депутатлик фаолиятимга киришар эканман, одамлар ишончини оқлай оламанми, дея ўзимга савол беряпман. Ахир, бу халқ иши – катта масъулият. Залвори ҳам шунга яраша.


🔗 Батафсил

• Шоира Ражабова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
“Ёш сиёсатчилар лигаси” фаолияти сарҳисоб қилинди

😎 “Ёш сиёсатчилар лигаси” 1 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан тадбир ташкил этилди.

✅ Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзолари, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги дастури аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Маданият маркази мутахассислари ва Республика "Ёш туризм элчилари" Кенгаши жамоаси аъзолари иштирок этди.


🟢 Учрашувда “Ёш сиёсатчилар лигаси”нинг ўтган 1 йил давомидаги фаолияти сарҳисоб қилинди. Ёшларнинг сиёсий билимларини оширишга йўналтирилган қатор лойиҳаларнинг самарадорлиги бўйича фикр мулоҳазалар билдирилди.

🤝 Тадбир якунида келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
XXI asr 47-сон ).pdf
2.8Mb
😎 “XXI asr” газетасининг 21 ноябрь 47 сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:

• Президент эътирофи: Ҳаммамиз халқимизга хизматкормиз!
• Қуйи ва юқори палатада жонли мулоқотлар
• Фракциянинг янги аъзолари нима дейди?
• “Ишбилармон аёл”нинг қўлида гул ҳам бор, пул ҳам...
• Ёшлар ишончли “қанотлар”ми?
• “Қўлбола” ниқоби остидаги балою офатни билмайсизми?
• Муаллим ва зиёлилар нега анекдот қаҳрамонларига айланяпти?

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#OAVda_biz

😎 Президентимиз таъкидлаганидек, фуқароларнинг қонунчилик таклифларини қуйи палатага киритиш жараёни тўлиқ рақамлаштирилади, электрон овоз бериш имконияти яратилади ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузурида Жамоавий ташаббуслар бўйича парламент комиссияси тузилади.


• Равшан Фозилов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси


#uzlidep #intervyu

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўймоқда

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
"Яшил ҳаёт" ва табиатни асрашга камарбастамиз!

2025 йилни - “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши ўз олдимизга қўйган мақсад ва вазифаларимиздаги масъулият ва жавобгарликни чуқур ҳис қилишимиз учун заминдир.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Президентимиз сўзининг давомида бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

🔗 Батафсил

• Ўктамжон Ахунов
ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши раиси, Сенатор


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Президентимиз сўзининг давомида бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Президент Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
📌 Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

📑 Кун тартибига мувофиқ, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.

📍 Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Ҳукумат аъзолари, марказий муассасалар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқдалар.

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#OAVda_biz

Президентимиз таъкидлаганидек, мамлакат фаровонлигига бир марталик қарорлар билан эмас, фақатгина мукаммал қонунлар билан эришиш мумкин.


Нодир Жумаев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Президентимиз таъкидлаганидек, фуқароларнинг қонунчилик таклифларини қуйи палатага киритиш жараёни тўлиқ рақамлаштирилади, электрон овоз бериш имконияти яратилади ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузурида Жамоавий ташаббуслар бўйича парламент комиссияси тузилади. Шунингдек, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш жараёнларига сунъий интеллектни жорий қилиш бошланади.


🔗 Батафсил

• Абдуманноп Бўриев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#OAVda_biz

😎 Қонун ижодкорлиги замон талаби даражасига кўтарилади

Шахноза Холмахаматова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси

• Жасур Жумаев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси


#uzlidep #intervyu

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда парламентнинг иштироки кенгаяди

— Президентимиз ўз маърузасида Қонунчилик палатаси янги чақириқ депутатлари олдида турган муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Палата фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича давлатимиз раҳбари аниқ ва манзилли режаларини билдирди. Қўмиталар сонининг мақбуллаштирилиши Президентимиз ташаббуси билан ўтказилаётган маъмурий ислоҳотларнинг Парламент фаолиятида акс этиши деб айтсак, муболаға бўлмайди.

Қўмиталар сони камайиши иш сифати тушиб кетади, дегани эмас. Аксинча, қўмиталар фаолиятида сонга эмас, натижадорликка эътибор ортади.


🔗 Батафсил

• Наргиза Саломова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказишда фаол бўлишимиз керак

Куни-кеча давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзлади. Йиғилишда Президентимиз эътиборимиздан четда қолаётган кўпгина масалаларни айтиб ўтди. Бу эса ўз фаолиятимизни тубдан қайта кўриб чиқишга катта туртки бўлади.

Шу боис ҳозирданоқ пухта ўйланган беш йиллик дастур асосида янги қонунлар устида иш бошласак, халқимиз кутаётган ислоҳотлар муваффақиятига катта ҳисса қўшган бўламиз. Бу ишларда ЎзЛиДеП фракциямиз фаол, етакчи бўлади.

Бунинг учун Ҳукумат идоралари ва ҳудудлар билан яқиндан ишлашга, парламент назоратини чинакам таъсирчан институтга айлантиришга, сифатли қонунларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратамиз.

Депутатларимиз билан бирга янгича тизим асосида ишни ташкил этамиз.

Фикримизча, шундагина парламентимиз янада самарали, талаб этилаётгандек ва халқимиз кутаётганидек янада халқчил бўлишига ишонаман.

Актам Хаитов
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

20 last posts shown.