#_МУНОСАБАТ
Бугун 7 феврал куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифаларни муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда кўплаб соҳалар қатори таълим соҳасига ҳам алоҳида тўҳталиб, соҳани янада ривожлантириш борасидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Хусусан, сўнгги саккиз йилда 125 та янги олийгоҳ ташкил этилган бўлиб, шундан, 23 таси хорижий университет филиаллари ҳисобланади.
Мамлакатимиздаги кейинги йилларда ўқитиш тизимига нодавлат ва хусусий секторнинг жадал кириб келишини соҳадаги ижобий ҳодисалардан бири сифатида баҳолаш мумкин.
Бугунги кунда мамлакатимиз олийгоҳларида 13 мингдан зиёд хорижий талабалар таҳсил олмоқда.
Лекин, ўтган йили олий таълимда экспорт атиги 26 миллион долларни ташкил қилгани имкониятларга мутлақо мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари вазирликка “Топ-1000”таликка кирган 2 та олийгоҳ билан чекланиб қолмасдан, яқин йилларда уларни 10 тага етказиш чораларини кўриш вазифасини топширилди.
Олий таълим тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш ва уларни халқаро стандартларга мослаштириш рақобатбардош кадрлар етишиб чиқишида ва
таълимда экспорт ҳажмини оширишда ўзининг ижобий самарасини беради.
Мадина Баратова,
Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати