O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:
https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi
www.instagram.com/uzlidepbuxoro
youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔍 Ўзбекистонда 1 январдан қандай ўзгаришлар кучга кирди?

🔍 Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 январдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга кирди.

🔍Батафсил

#uzlidep #bilasizmi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
#Биласизми

✅ Иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатларини умумий ҳисобда 14 йил этиб белгилаш ва имтиёзли даврини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш белгиланган.

Бунда, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан аввал тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақланиб қолади.

📋 Мазкур имтиёзлар иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳининг ўрганиш натижаларига кўра шакллантирилган рўйхат асосида тақдим этилади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#bilasizmi

❗️“Dekret” “dekret”ga ulansa xodimga to‘lov qilinadimi?

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


Forward from: BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
2025-yil 1-yanvardan qonunchilikka ko‘ra:

▪️kam ta'minlangan oilalar bolalari uchun nafaqa va moddiy yordam olayotgan oilalarning rasmiy band bo'lmagan a'zolari ishga joylashganda, o'zini o'zi band qilganda yoki tadbirkorlik faoliyatini yo'lga qo'yganda ushbu nafaqa va moddiy yordamni ularning muddati tugagunga qadar, biroq 6 oydan ko'p bo'lmagan muddatga to'lash davom ettiriladi;

▪️mehnatga haq to'lashning eng kam miqdorining 1,5 baravaridan kam bo'lmagan oylik ish haqi to'langan holda ishga joylashgan Kambag'al oilalar reestriga kiritilgan oila a'zosi uchun ijtimoiy soliq uch yil davomida 1 foiz stavkada to'lanadi;

▪️ kambag'al oilalarga ko'mak choralari ijtimoiy shartnoma asosida mehnatga layoqatli oila a'zolarining bandligini ta'minlash, o'z tomorqasidan samarali foydalanish (ekin ekish), oila a'zolari, shu jumladan, farzandlarining bilim olishi, kasb-hunar va xorijiy tillarni o'rganishi hamda sog'lig'ini nazoratga olishi, uy-joyini ozoda tutishi kabi shartlar inobatga olingan holda ko'rsatiladi.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
#yangi_yil_bilan

❄️ Янги 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” барча юртдошларимизга муборак бўлсин!

#uzlidep #bayram

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!🎂

#_Бугун_туғилган_кун🎉                                                           

"Замин мадад тайёрлов савдо" МЧЖ рахбари, O‘zLiDeP Бухоро шахар Кенгаши раисининг аёллар масалалари буйича уринбосари Содикова Мамлакат Умедовнани  бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз!
Мамлакат Содиковага  мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига  ривож тилаймиз!

Ҳурмат билан, O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси


Forward from: Obidjon Xamidov | Buxoro davlat universiteti rektori
☄️📚Buxoro davlat universiteti rektori, Xalq deputatlari Viloyat Kengashi deputati O.Xamidov o’z okrugidagi saylovchilar bilan uchrashdi.

Joylardagi mahalla yettiligi bilan ularning xonadonlariga tashrif buyurib, muammolari va ularning yechimi yuzasidan bo'yicha samimiy suhbatlashildi, mahalliy byudjet ajratadigan qismi bo'yicha kelishib olindi, mahallalarda tadbirkorlik subyektlarini ko'paytirish masalalari ko'rib chiqilib, ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarga yangi yil bayrami bilan tabrigi yetkazildi, kerakli oziq ovqat mahsulotlari berildi. Uchrashuvlarda Sardor va Chorsu MFY raislari ham ishtirok etishib fuqarolar ijtimoiy holati o'rganildi.

Bizni kuzatishda davom eting:

🌐 Telegram 🌐 Facebook


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитовнинг Янги йил табриги.

#uzlidep #Xaitov #yangi_yil #tabrik

Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Кириб келаётган янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Қадрли дўстлар, партиядошлар!


2024 йил ниҳояланмоқда. 2025 йилнинг остонасида турибмиз. Якунланаётган йил улкан ижтимоий-сиёсий воқеаларга бой бўлди. ЎзЛиДеП тарихий жараёнларда фаол қатнашди. 

Партиямиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловда муваффақиятли иштирок этди. Мазкур жараён халқимизнинг сиёсий етуклигини, халқимиз Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида Давлатимиз раҳбари олиб бораётган сиёсатни тўла қўллаб-қувватлашини яна бир бор исботлади.

Келгуси йилда бутун куч ва имкониятларимизни давлатимиз раҳбарининг сайловдан кейинги парламент йиғилишида Олий Мажлис олдига қўйган вазифалар ижросига йўналтирамиз.

Халқимизнинг партиямизга билдирган ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир партиядошимиз, ватанпарвар юртдошимиз олдимизда турган мақсадлар нақадар улканлигини теран ҳис этиб турибди. 2025 йилда фаолларимиз, хайрихоҳларимиз ишга янада каттароқ масъулият билан ёндашишига ишонаман. 

Партиямиз аъзолари, жамики юртдошларимизни яна бир бор яқинлашаётган Янги йил билан табриклаб, самимий тилакларимни изҳор этаман.

2025 йил ўлкамизга қут-барака, бахт ва омад олиб келсин!

@a_xaitov




Қадрли партиядошлар!

Якунланаётган 2024 йил муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларга бой бўлди. O'zLiDePнинг Бухоро вилоятидаги фаоллари сифатида ушбу тарихий жараёнларда барчамиз собитқадамлик билан иштирок этдик. Парламент қуйи палатаси ва маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайловларга тайёргарлик доирасидаги тарғибот-ташвиқот ишлари ўз амалий натижасини бериб, маҳаллий Кенгашлардаги халқ вакилларининг 109 нафари айнан O'zLiDePдан сайланди.

2025 йилда ҳам O'zLiDeP сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз ривожи йўлида бутун куч-ғайрат ва имкониятлармизни сафарбар этамиз.

Барча маслакдошларимиз ва бухоролик фаолларини яқинлашиб келаётган 2025 йил билан самимий муборакбод этамиз. Янги йил хонадонларингизга қут-барака, тинчлик-осойишталик ва омонлик олиб келсин.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат ва эҳтиром билан O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси


O'ZLIDEP ВИЛОЯТ КЕНГАШИ РАИСИ ОБИДЖОН ХАМИДОВНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Муҳтарам партиядошлар!

2024 йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайловлар йили сифатида мамлакатимиз тарихининг зарҳал саҳифаларидан муносиб ўрин олмоқда.

Жонажон Ўзбекистонимиз, жумладан вилоятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларда шубҳасиз, партия фаоллари ва фахрийлари, маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Айниқса, O'zLiDeP электорати ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларини ҳаётга тадбиқ этиш борасидаги фаолиятингиз якунланаётган 2024 йилда ҳар қачонгидан кўра самарали бўлди.

Азиз дўстлар!

Янги 2025 йилда ҳам ана шу собитқадам ва изчил партиявий фаолият сизларни ҳеч қачон тарк этмасин. Барчаларингизга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, омад ва бахт ҳамиша
ҳамроҳ бўлсин.


ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


Forward from: Obidjon Xamidov | Buxoro davlat universiteti rektori
🟦🟦🟦🟦 🟦🟦🟦

⚡️📚✅Buxoro davlat universiteti rektori Obidjon Xamidov Buxoro viloyati hokimi Botir Zaripov tomonidan tashakkurnoma bilan taqdirlandi

Buxoro shahridagi Yoshlar markazida viloyatda mavjud 544 ta mahallalarda faoliyat olib borayotgan yoshlar yetakchilarining 2024-yilgi faoliyati sarhisobiga bagʻishlangan tadbirda Buxoro davlat universiteti rektori Obidjon Xamidovga Yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirish, yoshlarda vatanparvarlik, fidoiylik fazilatlarini shakllantirish hamda ularning qonuniy manfaatlarini har tomonlama himoya qilishda qo'shgan munosib hissasi uchun Buxoro viloyat hokimi B.K.Zaripov tomonidan tashakkurnoma bilan taqdirlandi.

Bizni kuzatishda davom eting:

🌐 Telegram 🌐 Facebook


Forward from: Aktam XAITOV | rasmiy kanal
☑️ Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш борасидаги ташаббуслар амалга ошмоқда

Президентимиз томонидан имзоланган Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.

Шунингдек, жами даромаднинг чегаравий миқдорини 5 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмга ошириш, ушбу даромад мавжуд бўлганда солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлашини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан бериладиган бюджет субсидиялари жами даромад таркибига киритилмаслигини белгиловчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларга нисбатан фойда солиғи бўйича вақтинчалик (2025 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача) ҳамда белгиланган рўйхат бўйича протез мосламалари ва уларнинг бутловчи, эҳтиёт қисмларини Ўзбекистонга олиб кириш (2027 йил 1 январгача) солиқ имтиёзлари берилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, партиямиз сайловолди дастурида барқарор, содда ва адолатли солиқ сиёсат борасида устувор мақсадлар белгилаб олинган. Шу боис мазкур қонун партиямиз мақсад ва ғояларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

@a_xaitov


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

#uzlidep #dayjest

Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: Aktam XAITOV | rasmiy kanal
☑️ Марказий Осиёнинг транзит салоҳиятини юзага чиқарадиган муҳим ташаббус амалга ошмоқда

Президентимиз Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланишига бағишланган маросим иштирокчиларига мурожаат йўллади. Мазкур темирйўл қурилишига асос солиниши дўст мамлакатлар қарийб 30 йил илгари босиб ўтган тарихий воқеа экани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари Марказий Осиё минтақасини Хитой билан энг қисқа қуруқлик йўли орқали боғлайдиган халқаро аҳамиятга эга янги транспорт артерияси кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва уч давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини билдирди.

Яна бир муҳим жиҳат – ушбу лойиҳа ҳамкорликда барқарор ривожланиш ва фаровонлик йўлида кўплаб мамлакатларни бирлаштириб келаётган “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги эзгу мақсадларга тўлиқ мос келиши айтилди.

Таъкидланганидек, ушбу йўл орқали йилига 15 миллион тонна юк ташилади. Хитойдан Европа мамлакатларига юкларни етказиб бериш масофаси ва муддати бир неча минг километр ва деярли бир ҳафтага қисқаради. Йўловчиларни мунтазам ташишни йўлга қўйиш имконияти пайдо бўлади.

Келгусида ушбу темир йўл линияси Трансафғон йўлаги билан туташиб, Хитой, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасидаги транспорт-коммуникация тармоқларини самарали бирлаштириш ва кучайтиришга имкон яратади.

Умуман олганда, ушбу магистрал йўлнинг ишга туширилиши минтақавий савдо ва инвестициялар ҳажмини бир неча баробар кўпайтириш, транспорт харажатларини сезиларли даражада қисқартириш, Марказий Осиёнинг улкан транзит салоҳиятини юзага чиқаришга хизмат қилади.

@a_xaitov


Forward from: BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#sharhsiz_lavha

Buxoroda yangi yil shukuhi


Buxoro.uz
| Facebook | Instagram | YouTube


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фракцияда нима гап?

🗣️ Халқимиз ҳаётини яхшилашга қаратилган қонунлар пишиқ, пухта ва мукаммал ҳолда реал ҳаётга тадбиқ этилиши учун бир нечта чиғириқлардан ўтади. Чиғириқларнинг энг ашаддийси бу - фракция мажлислари. Унда депутатлар қонун ташаббускорларига саволлар ва энг муҳими ўринли таклифлар билан фикрлар билдиради. Биз сизга фракциялардан эксклюзив жараёнларни навбатма-навбат тақдим этамиз.

😎 OʻzLiDeP фракцияси аъзоси Сайдулло Азимов қонун лойиҳасида халҳ манфаатларини ўйлаб қатор саволлар берди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
#Live

🗣️ Қонун лойиҳаси солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини адолатлилик тамойили асосида белгиланиши натижасида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга ҳамда уларнинг зиммасига ортиқча харажатларни олдини олишга имконият яратади.

🗣 Бундан ташқари, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини адолатлилик тамойили асосида белгиланиши натижасида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга бу ўз навбатида тадбиркорлик субъектлари олдидаги мажбуриятларни камайишига ва айланма маблағларининг ўз ихтиёрида қолишига хизмат қилади.

✔️ Фракция йиғилишда қонун лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазалар тингланиб, тегишли қарор қабул қилинди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

20 last posts shown.