Forward from: РОМИТАННОМА
ДЕПУТАТ--ТАДБИРКОР ИССИҚХОНАСИДА
Бир ишбилармон юзлаб кишилар дастурхонини сероб этиши мумкин. Гап ҳалолликда, ўз соҳасини мукаммал ўрганишда.
Пул эгасини топади!
Миришкор маҳалласининг Пайшанба қишлоғида яшовчи муаллим Нурмурод Субҳонов картошкадан мўл ҳосил олиш устида жиддий илмий изланишлар олиб бораётир.
Билимларини амалиёт билан боғлаб, ҳар бир хулосаларини назария билан бойитади.
5 сотихли иссиқхонасида ҳеч қандай иссиқлик таъминотисиз картошка парвариш қилмоқда. Ҳосил апрел ойида тайёр бўлади.
Ҳовлисидаги очиқ майдонларда ҳам картошка экиб қўйган. У ҳам иссиқхонадаги ҳосил билан изма-из етилади.
Картошкадан бўшаган майдонларда бодринг экади. Бодрингни бозорга тўғридан тўғри олиб чиқмайди. Катта бочкаларда сифатли тузламаларга айлангач, икки баравар нархда харидорнинг ўзи келиб олиб кетади.
Буларнинг замирида меҳнат, илм мавжуд.
Тадбиркор тажрибаларини туман Кенгаши депутати Махфират Атоева ўрганди. Бошқаларга ҳам тадбиқ қилмоқда.
Бу ишларни Пайшанбалик Равшан Ҳамроев, Ҳамро Субҳоновлар ҳам бошлаб, давом эттирмоқдалар. "Бир қишлоқда бир ҳосил" тамойили йўлга қўйилади.
Дарвоқе депутат маҳалла еттилиги билан келишган ҳолда тадбиркор Нурмурод Субҳоновга яна 20 сотих ер ажратиш, картошкачиликни ривожлантириш масаласини ҳам ҳал этиб беради.