“Бир депутат-юз аёлга кўмакчи” ✅Самарқанд туманида “Бир депутат-юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши депутати Замира Мамурова “Ангаролмос” маҳалласида “Онкологиянинг келиб чиқиш сабабалари ва уни олдини олиш йўллари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
✅Йиғилишда туман депутати З.Мамурова сўзга чиқиб ЎзЛиДеП сайлов олди дастуридан келиб чиқиб аҳоли ўртасида касалликларни кескин камайтириш, соғлом турмуш тарзини фаол жорий этиш, ўртача умр давомийлигини 78 ёшга етказиш каби энг муҳим вазифалар бўйича маълумотлар берди. Хотин-қизлар ўртасида онкологик касалликларни камайтириш мақсадида 40 ёшдан ошган аёллар учун тегишли даврийликда тиббий кўрикдан ўтиш масаласига алоҳида тўхталган депутат, келгуси беш йилда бюджетдан тиббиётга ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини камида 2 карра ошириш, яъни 6 миллиард долларга етказишни асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаганлиги ҳақида сўз юритдилар.