Марғилонда бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари фаоллик билан ўтказилмоқда
Марғилон шаҳридаги “Golden valley fasteners” масъулияти чекланган жамияти қошидаги қуйи бўғин энг намунали БПТлардан бири. 136 нафардан зиёд партия аъзоларини бирлаштирган бошланғич партия ташкилотида ҳисобот сайлов йиғилиши ўтказилди.
Партия фаоллари иштирокида ўтказилган тадбирда қуйи бўғиннинг 2024 йилда амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, 2025 йил учун иш режаси тасдиқланди.
Ҳисобот йиғилишида таъкидланганидек, қуйи бўғин “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йилида амалга ошириш”га оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига жиддий эътибор қаратади. Хусусан, муқобил энергия манбаларидан энергия олиш бўйича тарғибот ишларини янада кучайтириш ва бу йўналишда маҳаллий кенгаш депутатлари билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди. Маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш, аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси учун қуйи бўғиннинг чора-тадбирлар дастури келишиб олинди.
Йиғилиш сўнггида бошланғич партия ташкилотининг янги таркиби сайланди. БПТ раислигига Юнусов Эркинжон номзоди қайта маъқулланди.
Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Гулчеҳра Жўраева ва шаҳар Кенгаши депутати Абдубанноб Маҳкамовлар партиянинг мақсад ва ғоялари ҳақида маълумот бердилар. Таъкидланганидек, сиёсий куч барқарор иш жойларини яратиб, камбағалликни қисқартириш, аҳолини ишбилармонликка жалб қилишнинг маҳаллабай ишлаб чиқишда фаоллик кўрсатмоқда. Ишсиз фуқароларни кичик бизнес ва тадбиркорликка жалб қилиш учун микромолиялаш хизматларини кенгайтириш ва замонавий инструментлардан кенг фойдаланиш тарафдори.
Иштирокчилар ҳам партия томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлашни ва ислоҳотларни чуқур англаган ҳолда юрт тараққиёти учун ҳисса қўшишларини таъкидлашди.