O‘zLiDeP - Farg'ona


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal-demokratik partiyasining Farg'ona viloyati Kengashining rasmiy telegram kanali
📞Murojaat uchun:
+99895-400-07-30

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Бошланғич партия ташкилотларида партиявий фаолият сарҳисоб қилинмоқда

O'zLiDeP Багдод туман Кенгаши томонидан Маткулобод, Хужа кишлок ва Ултарма махалла фукароларга йигинларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди.

Унда ўтган даврда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, таҳлилий-танқидий ўрганилди. Ҳисобот жараёнида келгусида бошланғич партия ташкилотида амалга ошириладиган ишлар режалаштирилиб олинди.

Йиғилишда сўзга чиққан партия фаоллари ташкилотнинг келгуси фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги 158-сон Фармони ҳамда уни 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қаталмлари орасида самарали тарғибот қилиш, партиянинг ижобий имиджини яхшилаш, дастурий мақсад ва вазифалари кенг тарғиб қилиш юзасидан ўзаро келишиб олинди.


Қуйи бўғинлар фаолияти сарҳисоб қилимоқда.

O'zLiDeP Қўқон шаҳар Кенгаши бошланғич партия ташкилотларида партия дастурий вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш ва келгусида режаларни белгилаб олиш мақсадида, аъзоларни хатлови ва ҳисобот–сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда.

Йиғилишларда O'zLiDeP бошланғич ташкилотининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботлари тингланиб, Тусматов Обиджон Толибжонович бошланғич партия ташкилоти раиси этиб ва ўринбосари Мамажонов Ғайрат Рахимович сайланиб келгуси давр янги иш режалари тасдиқланди.

Сўзга чиққан O'zLiDeP шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Т.Муминов, РИО ва РИАТМ Қ Ф бошлиғи Тусматов Обиджон Толибжонович, ходимлари ҳамда партия фаоллари «Ўзбекистон - 2030» стратегияси ва 2025 йил "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид давлат дастури” ва Онкологик, юрак-қон томир, қандли диабет касалликлари бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга камайтириш чораларини кўриш. Хотин-қизлар ўртасида онкологик касалликларни камайтириш мақсадида 40 ёшдан ошган аёллар учун тегишли даврийликда тиббий кўрикдан ўтиш тизимини жорий қилиш.

1. 40 ёшдан ошган аёллар учун мунтазам тиббий кўрикдан ўтиш талабини қонунчилик асосида жорий қилиш, жумладан, ҳар бир аёл учун муайян даврийликда онкологик текширувларни белгиллаш;
2. Маммография, ультрасонография ва бошқа зарур диагностика усулларини қамраб олган скрининг дастурларини ташкил этиш ва тиббий марказларни зарур ускуналар билан таъминлаш;
3. Аёллар ўртасида онкологик касалликлар ҳақида хабардорликни ошириш ва тиббий кўрикдан ўтишнинг аҳамиятини тушунтириш учун оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ишларини олиб борилиши тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Суҳбат давомида ходимларнинг партия ҳақида берилган саволларига ўз жавобларини олдилар ва тадбир сўнгида фаол ходимларга партия томонидан эсдалик совғалари берилди.




Қува тумани Тиббиёт бирлашмаси бошланғич партия ташкилотида мамлакатимизнинг етакчи сиёсий кучи сифатида фаолият юритиб келаётган O'zLiDeP Қува туман Кенгашининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти, ҳамширалар ҳамда бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этдилар.

– Партиянинг мақсадларидан бири – сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиш баробарида, ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий анъаналар ва урф-одатларни қадрлаш баробарида, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши кураш олиб бориш.

Шунингдек, тадбир давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда 2025 йил "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид” Давлат Дастурида белгиланган вазифалар хусусида тўхталиб ўтилди.


Риштон тумани "Нуроний" жамғармаси раиси, туман ҳокими маслаҳатчиси, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Т.Абдураҳмонов ва Риштон туман ҳокимининг ўқув ишлари бўйича маслаҳатчиси Б.Ориповлар Риштон туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида ўрганиш олиб бордилар.

Ўрганиш давомида ўқув муассасасида ўқувчиларни ўқув машғулотларига қатнашиши, таълим-тарбия ишлари, машғулотларда техник воситалардан самарали фойдаланиш ҳамда ободонлаштириш, "Яшил макон" дастури бўйича қилинган ишлар ўрганилди.

Шунингдек, аниқланган камчиликлар бўйича ва таълим сифатини ошириш борасида қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Forward from: Otabek Sobitov
Yoshlar parlamenti yuzasidan Qaror.pdf
1.6Mb
🗣🔹🔹🔹🔹🔹🔹

Kutilgan fursat, Oliy Majlis Qonunchilik palatasi huzuridagi Yoshlar parlamenti faoliyati takomillashtiriladi

💬Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Kengashining 2025-yil 26-fevraldagi qarori bilan Yoshlar parlamentining Nizomi va Reglamenti tasdiqlandi.

🗣️ Unga muvofiq quyidagi o'zgartirish va qo'shimchalar kiritilgan. Yoshlar parlamenti a'zosi o‘z faoliyatini O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining vakolatlari muddati davomida amalga oshirishi belgilandi (ya'ni besh yil muddatga), qo'mitalar faoliyati takomilashtirildi, a'zolarning maqomi va vazifalari aniq belgilandi.


Eng zo'r imkoniyat, Yoshlar parlamentining III-chaqirq saylovlariga ham oz fursat qolmoqda

Yoshlar parlamentining telegram ijtimoiy tarmog'idagi
rasmiy sahifasini kuzatib boring...

Otabek Sobitov,
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi huzuridagi Yoshlar parlamenti Raisi


🌐 Instagram 🌐 Facebook 🌐 Telegram


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулчеҳра Жўраева Учкўприк тумани Мирзахўжа кишлоғида яшовчи
миграциядан кайтган Йулчибоева
Мухсина Тожиали қизи  хонадонига ташриф буюрди.

Йулчибоева Мухсина миграциядан қайтган бўлиб , фуқаролик паспортини йуқолганлиги ҳамда фарзандининг бетоблиги ҳамда болалар нафақасини ололмаётганлигини айтиб, Муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўради.

Шу куннинг ўзида туман тиббиёт бирлашмасидан болалар шифокори келиб, фарзанди тўлиқ текширувга олинди. Болалар нафақасини олиш ва ишга жойлаш, йўқолган паспортини тиклаш бўйича маҳалла еттилигига топшириқлар берилди.

Муаммонинг моддий томони ҳал этилди.Оиланинг муаммоларини бартараф этиш бўйича маҳалла еттилиги йўл ҳаритаси белгиланди Йулчибоева Мухсина туман хотин-қизлар бўлими томонидан назоратга олинди.


Депутат ташаббуси билан 102 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

O'zLiDePдан сайланган Фарғона вилоят Кенгаши депутати Нурилло Мамасадиков томонидан кўплаб ҳайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, аҳоли саломатлигини асраш ва уларга замонавий тиббий хизмат кўрсатиш бўйича хориж билан рақобатбардош тиббий техникалар ва етук мутахассис кадрлар билан таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлари таҳсинга сазовор.

O'zLiDePнинг «Саломатлик сари» лойиҳалари доирасида Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган “MERIDIAN DIAGNOSTIK HOSPITAL”да депутат ташаббуси билан чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрикда гниколог, мамолог, травматолог, стамотолог, хирург, кардиолог каби мутахассислар томонидан 102 га яқин фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шундан гникологик касалликлари бўйича 9 нафар, мамолог кўригида 6 нафар, УЗИ текширувида 2 нафар фуқаролар соғлигида муаммолар аниқланиб, даволанишга йўналтирилди.
Тадбирда “MERIDIAN DIAGNOSTIK HOSPITAL” таъсисчиси, САМУ ректори, вилоят Кенгаши депутати Нурилло Мамасадиков томонидан O'zLiDePнинг сайловолди дастуридаги “5 мақсад 500 вазифа” асосида аҳоли саломатлигини асраш ва замонавий тиббий хизматларни халқаро андозалар асосида ташкил этиш, кадрлар малакасини ошириш ва тиббий туризмни ривожлантириш мақсадида катта қадамлар ташланаётганлиги ва буларнинг барчаси “Инсон қадри” учун эканлиги таъкидлаб ўтилди.

“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”да ишловчи 50 нафар аёллар ҳамда “Ёрмозор”, “Янгисой”. Жуйдам махалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 52 нафар хотин- қизлар ушбу тиббий кўрикдан мамнун бўлдилар.




#Фарғона_шаҳар
#Ҳисобот_сайлов_йиғилиши

“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” бошланғич партия ташкилотида мамлакатимизнинг етакчи сиёсий кучи сифатида фаолият юритиб келаётган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона шахар Кенгашининг навбатдаги ҳисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда завод раҳбарияти, мутахассислар, партиянинг корхонадаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этдилар.
– Партиянинг мақсадларидан бири – сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиш баробарида, ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий анъаналар ва урф-одатларни қадрлаш баробарида, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши кураш олиб бориш.

Шунинг учун ҳам биз партия вакиллари жойларда ўтказилаётган учрашувларда ёшлар таълим тарбиясига, уларнинг жамиятнинг фаол аъзоси бўлишларига катта эътибор қаратяпмиз, –дейди бошланғич партия ташкилоти раисининг ўринбосари, завод хотин-қизлар Кенгаши раиси. Аёллар кафолати ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мутахасис Саидахон Махмудова.

Шунингдек, тадбир давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда 2025 йил "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид” Давлат Дастурида белгиланган вазифалар хусусида тўхталиб ўтилди.



11 last posts shown.