ICAPPнинг 12-Бош ассамблеяси йиғилишида ЎзЛиДеП вакиллари ҳам қатнашяпти
Камбоджада “Тинчлик ва муроса сари” мавзуида Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг (ICAPP) 12-Бош ассамблеяси ўтказилмоқда.
Мазкур халқаро конференцияда ЎзЛиДеП вакиллари ҳам қатнашяпти. Унда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Б. Якубов маъруза қилди.
Таъкидлаш жоизки, тўрт кун давом этадиган анжуманда 42 мамлакатдан 57та сиёсий партия ҳамда 200дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.
Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Осиё сиёсий партиялари ўртасида мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий ва глобал муаммоларга ечим топишдан иборат.
24 ноябрга қадар давом этадиган анжуман доирасида минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик ва маданий алмашинув каби қатор мавзуларда давра суҳбатлари ва семинарлар бўлиб ўтади.
Камбоджа, шунингдек, Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг (ICAPP) 12-Бош ассамблеясига раислик қилиш билан бирга, Осиё Маданий Кенгашининг учинчи йиғилиши, Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг еттинчи матбуот форумига ҳам мезбонлик қилади.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг