⌛Бугун Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган янги “Технологик металлар комбинати” АЖнинг касаба уюшма қўмитасини ташкил этиш таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Комбинатда 1400 та ишчи-хизматчи меҳнат қилади. Бир ярим ойлик музокаралар натижаси ўлароқ, улар “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент ҳудудий Кенгаши таркибига аъзо ташкилот сифатида қабул қилинди. Сайлов жараёнлари ёпиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Конференция ишида Республика Кенгаши раиси ўринбосари Шоикром Исроилов делегатларнинг барча саволларига тўлиқ жавоб бериб, касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари тўғрисида тўлиқ маълумот берди. Конференцияда Тошкент ҳудудий Кенгаш раиси Аъло Аллаутдинова ва Тошкент вилояти касаба уюшма Кенгаши бош мутахассиси Эрбутаев Собир иштирок этдилар. Конференция делегатлари ёпиқ овоз билан Ахмедов Шерзод Шамсиддиновични касаба уюшма қўмита раиси лавозимига сайладилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати
📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram