O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Rasmiy sayt: www.kasaba.uz
Kasaba uyushmalari faoliyati yuzasidan "1092" ishonch telefoniga yoki Telegram orqali @kasaba_bot ga murojaat qiling.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Касаба уюшма мутахассислари билими мустаҳкамланмоқда

2025 йил касаба уюшмалари тизимида ҳисобот-сайловлар йили эканлиги боис мазкур жараёнда ўтган беш йилликдаги фаолият сарҳисоб қилиниб, эришилган натижалар таҳлил этилади. Шу муносабат билан ҳудудларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудий кенгашлари ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари томонидан мазкур муҳим жараёнлар олдидан барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотлари мутасаддилари ва мутахассислари учун ҳисобот-сайлов йиғилишларига юқори савияда тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ўтказилаётган ўқув-семинарлари давом этмоқда. Бу каби тадбирларда касаба уюшма мутахассислари ва фаолларининг билим ҳамда кўникмалари мустаҳкамланмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати


2025-yil 7- fevral kuni Ta'lim va fan hodimlari kasaba uyushmasi Sirdaryo tuman boʻlinmasi kengashi tasarrufidagi 4- Davlat Maktabgacha taʼlim tashkilotida ma'muriyat va kasaba uyushma qoʻmitasi oʻrtasida 2023-2025- yillar uchun imzolangan jamoa shartnomasining 2024- yildagi ijrosi hamda kasaba uyushma tashkilotining hisobot-saylov yigʻilishi boʻlib oʻtdi. Yigʻilishda kasaba uyushma qoʻmitasining faoliyati qoniqarli deb topildi. Kasaba uyushma qoʻmitasi raisi etib: Musurmonqulova Shahlo Sultonqulovna,qoʻmita raisi oʻrin bosari etib: Normatova Nilufar Rahim qizi koʻpchilik ovoz bilan saylandilar.Qoʻmita aʼzolari tarkibi hamda tuman tashkiloti konferensiyasiga delegat saylovi kabi masalalar koʻrib chiqildi va bir ovozdan ochiq ovoz berish yoʻli bilan tasdiqlandi. Shuningdek yig’ilish ishtirokchilariga so’nggi yillarda kasaba uyushmalari tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar hamda bu yil O’zbekiston kasaba uyushmalari harakatining 120 yilligi keng nishonlanishi haqida ma’lumotlar berildi.


🔈Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи муносабати билан Самарқанд давлат чет тиллар институтида “Раҳбар ва Ёшлар” учрашуви ташкил этилди
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


⚙️2025 йил 5 февраль куни Ғиждувон туманидаги “Парвоз Ҳумо Равнақ Транс” масъулияти чекланган жамиятида бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ҳамда жамоа шартномаси муҳокамаси ўтказилди. Мазкур конференцияда Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг бош юрисконсульти Р. Худойбердиев, Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгаши раиси Ў. Тангриев ва вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Хамиджон Бешимов иштирок этдилар.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


📝Маълумки, мамлакат равнақи юксак малакали кадрларга боғлиқ. Тошкент кимё-технологиялар институтининг Янгиер филиали талаб юқори бўлган касблар, йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётир. Бу ўқув даргоҳида бугунги кунда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, касаба уюшма аъзоларининг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга ҳар жиҳатдан ғамхўрлик қилиш 160 нафар аъзони бирлаштирган бошланғич касаба уюшмаси зиммасида.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


⌛Бугун Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган янги “Технологик металлар комбинати” АЖнинг касаба уюшма қўмитасини ташкил этиш таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Комбинатда 1400 та ишчи-хизматчи меҳнат қилади. Бир ярим ойлик музокаралар натижаси ўлароқ, улар “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент ҳудудий Кенгаши таркибига аъзо ташкилот сифатида қабул қилинди. Сайлов жараёнлари ёпиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Конференция ишида Республика Кенгаши раиси ўринбосари Шоикром Исроилов делегатларнинг барча саволларига тўлиқ жавоб бериб, касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари тўғрисида тўлиқ маълумот берди. Конференцияда Тошкент ҳудудий Кенгаш раиси Аъло Аллаутдинова ва Тошкент вилояти касаба уюшма Кенгаши бош мутахассиси Эрбутаев Собир иштирок этдилар. Конференция делегатлари ёпиқ овоз билан Ахмедов Шерзод Шамсиддиновични касаба уюшма қўмита раиси лавозимига сайладилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


✔️Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтида институт маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023–2025-йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024-йилда бажарилиши ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


🗣Маълумки, бу йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ўзининг 120 йиллигини нишонлайди. Шу боис меҳнат жамоаларида касаба уюшмалари тарихи, ўтган даврда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва касаба уюшмаларининг бугунги кунда олиб бораётган ишлари кенг жамоатчиликка етказилмоқда.

Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси томонидан ўтказилган тадбирда ҳам бу ҳақда йиғилганларга батафсил маълумот берилди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


📝Бугун “Ўзметкомбинат” АЖ Касаба уюшмаси қўмитасининг Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош мутахассиси Илҳомжон Камолов, касаба уюшмаси қўмитаси аппарати ходимлари ва Ижроия қўмита аъзолари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан ахборотлар берилиб, муҳокамалардан сўнг қарорлар қабул қилинди.

Шундан сўнг, ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси)ни юқори савияда ўтказишга доир устувор вазифалар юзасидан тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий масалалар бўйича бош мутахассиси И. Камолов йиғилганларга батафсил тушунчалар бериб ўтди.

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


⚙️“Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Андижон нефтбазаси” МЧЖ бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


📣Мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан инсон манфаатлари йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Инсон қадрини улуғлаш, унинг қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ушбу изчил ислоҳотларда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари ўз сафларида 7 миллиондан ортиқ ишчиларни бирлаштирган бўлиб, мамлакатдаги энг йирик жамоат ташкилоти ҳисобланади.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, мамлакатда илк касба уюшма ҳаракати 1905 йилларда бошланганига гувоҳ бўламиз. Демакки, бу Ўзбекистон касаба уюшмаларига 120 йил тўлганидан далолатдир.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


🔈В рамках программы семинара для руководителей первичных профсоюзных организаций и профгрупп Алмалыкского горно-металлургического комбината даны разъяснения по каждому пункту Положения «О проведении отчетов и выборов в профсоюзных организациях системы Федерации ­ профсоюзов Узбекистана».
Подробнее

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


📝Жорий йилнинг 3 февраль куни Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси мажлислар залида ушбу бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилотнинг меҳнат жамоаси ваколат муддати тугаб бораётган касаба уюшма қўмитасининг ҳисоботини эшитиш, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва аъзоларини сайлаш мақсадида ўтказилди.

Бу меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги низом талабларига риоя этган ҳолда ташкил этилди ва сайланма органларга муқобиллик асосида сайловлар ўтказилди.

Ҳисобот-сайлов йиғилиши сўнгида “Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги”га бағишланган “Маънавият соати” ҳам ўтказилди.

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


🗣Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши режасига мувофиқ Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний туманлари ҳамда Чимбой, Кегейли, Бўзатов, Нукус туманларида “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни юқори савияда ўтказиш” мавзуида ўқув-семинарлари ўтказилди.

Ўтказилаётган семинарларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларини талаб даражасида ташкил этиш, ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш, шунингдек, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва таркибини сайлаш, бюллетенларни тўғри тўлдириш, саноқ комиссияси ва котибиятининг иш жараёни ҳамда сайлашгача бўлган жараёнлар амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.

Ҳисобот-сайловга оид семинарлар бошқа туманларда ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


⌛Жиззах шаҳридаги 22-сонли, Гулистон шаҳридаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактаблари залида йиғилган меҳнат жамоаси ваколат муддати тугаб бораётган касаба уюшма қўмитасининг ҳисоботини эшитиш, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва аъзоларини сайлаш, юқори касаба уюшмаси ташкилотига делегат сайлаш мақсадида йиғилди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram



16 last posts shown.